UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  10 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  3 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  12 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  9 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  150 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  10 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2

Гари Невилл: “Ливерпуль” 18 ойдан буён чемпионларга хос футбол намойиш этмоқда” Янгиликлар

Гари Невилл: “Ливерпуль” 18 ойдан буён чемпионларга хос футбол намойиш этмоқда”

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл жорий мавсумда “Ливерпул”нинг АПЛ чемпионлиги учун имкониятлари ҳақида гапирди.

“Чемпионлар лигасини ютиш, аввалги мавсумда финалга қадар етиб бориш ва сўнгги турларга қадар “Манчестер Сити”ни таъқиб этиш учун ўзгача жамоа бўлиш лозим.

“Ливерпуль” сўнгги 18 ойдан буён чемпионларга хос ўйин намойиш этмоқда. Ҳа улар бу имкониятни қўлдан чиқаришлари мумкин, ҳа, “Сити” яна пешқадам бўлиши мумкин... Ҳаттоки “Челси” ва “Лестер”дан фавқулодда “сакраш”ни кутиш мумкиндир. Аммо буларнинг амалга ошиши эҳтимоли жуда кам.

“Ливерпуль” учун энг катта қўрқув – Мане, Салаҳ ёки ван Дейк сингари етакчи футболчиларнинг жароҳат олиб майдондан узоқда қолишидир. Агар бу футболчиларидан камида икки нафари икки ойга сафдан чиқса, худди “Сити”да Лапорта билан боғлиқ вазиятга ўхшаб, буни катта муаммо деб айтиш мумкин бўлади.

Аммо “Ливерпуль” бу мавсум АПЛ ғолиблиги учун асосий фаворит. Бу фақат жамоалар орасидаги 9 очколик фарқда эмас. Мерсисайдликлар ушбу соврин учун бир неча йиллардан буён катта пойдевор қўйиб келишмоқда ва жорий мавсум якунига кўра улар ва ниҳоят мақсадларига эришишлари мумкин”, дейди Невилл.

АПЛ 12-туридан кейин  “Ливерпуль” 34 очко билан АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги “Лестер” пешқадамдан 8 очко ортд қолмоқда.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика