Гари Невилл: "Челси"га қотиллик руҳи етишмайди"

Aslanov Jasurbek
28 окт 2014, 11:49
"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Гари Невилл "Челси"нинг меҳмондаги "қизил иблислар" билан ўйини ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

"Бир неча ҳафта олдин "Челси" "Манчестер Сити"га дуранг ўйнаш учун имкон бергани ҳақида айтгандим, "шаҳарликлар" ўшанда ўн киши эди. Бу сафар ҳам "Манчестер Юнайтед"га шу имконни беришди. Тўп билан эгалик қилиш ўзгаришига қаранг. "Челси"га нимадур бўлди. 1:0 ҳисобидан кейин улар ҳимояга ўтиб олишди. Улар "Манчестер Сити" билан учрашувда ҳам гол уришларидан 10 дақиқа олдин тўп билан 55 фоиз эгалик қилишаётган эди, кейинги 10 дақиқаликда эса бу кўрсаткич 26 фоиз бўлди. МЮ билан ўйинда "Челси" голдан кейин ўчиб қолди. 1:0 дан кейин яхшироқ ўйнаш керак, уларга қотиллик руҳи етишмайди" - дейди Невилл.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›