

Ушбу баҳсда ҳисоб очилмади. Энди Нуриддин Оулд Али шогирдлари мусобақанинг гуруҳ босқичи доирасидаги сўнгги учрашувини 11 август куни Сурияга қарши ўтказишади.



Ўз навбатида сурияликлар Яманга қарши ўйнаб, 1:1 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этишди. Ўйинда голларни Фирас Ал-Кҳатиб ҳамда М.Ҳассан уришди.

Эртага «B» квартетидан ўрин олган 2 тур ўйинлари бўлиб ўтади. Баҳрайн термаси Саудия Арабистонига (Тош. вақти билан 21:30да бош) қарши тўқнаш келса, Қувайт вакиллари Иордания (8 август тунги 00:30) билан учрашади.




