UZ

Сўнгги янгиликлар

08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  1 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  7 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  2 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2

"Гар ўтлоққа қўйсанг оёқ, калланг кетар шу ондаёқ!" Катанец Ўзбекистон терма жамоаси билан илк машғулотни ўтказди Янгиликлар

"Гар ўтлоққа қўйсанг оёқ, калланг кетар шу ондаёқ!" Катанец Ўзбекистон терма жамоаси билан илк машғулотни ўтказди

Бугун, 28 август куни словениялик Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади.

"Бунёдкор" академияси майдонида ўтган машғулотда 16 нафар футболчи қатнашди. Кеча Россия премьер-лигасида дебют қилган ИброҳимҲалил Йўлдошев индивидуал тарзда Иан Катанец қўл остида тикланиш машғулотини ўтказди. Уч нафар посбон билан Ниҳад Пейкович ишлади.

Бугунги машғулотларда қатнашган футболчилар: 
Дарвозабонлар: Валижон Раҳимов (АГМК), Санжар Қувватов ("Пахтакор"), Элдорбек Суюнов ("Пахтакор").

Ҳимоячилар: Исломжон Қобилов ("Локомотив"), Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Иброҳимҳалил Юлдашев ("Нижний Новгород", Россия), Хожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Абдулла Абдуллаев ("Бунёдкор"), Достонбек Турсунов ("Чуцин Лифан", Хитой).

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков ("Пахтакор"), Аброрбек Исмоилов ("Пахтакор"), Хожимат Эркинов ("Пахтакор"), Санжар Қодирқулов ("Локомотив"), Жавоҳир Сидиқов ("Локомотив"), Фарруҳ Икромов ("Бунёдкор").

Ҳужумчи: Игорь Сергеев ("Тобол", Қозоғистон).


Қуйидаги футболчилар ҳали терма жамоа йиғинига қўшилишмаган: Элдор Шомуродов ("Рома", Италия), Жалолиддин Машарипов ("Ал Насср", Саудия Арабистони), Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), Акмал Мозговой ("Насаф"), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф"), Дилшод Саитов ("Насаф").

"Насаф" эртага Суперлигада "Навбаҳор" билан ўйнайди ва шундан кейин футболчилар терма жамоа ихтиёрига қўшилишади.


Бугунги машғулотдан фотогалереяни томоша қилинг: ФОТОГАЛЕРЕЯ




Бугунги машғулотдан тўлиқ фотогалереяни томоша қилинг: ФОТОГАЛЕРЕЯ

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика