«Гамбург» Бендтнерни 2,6 миллион фунтга сотиб олмоқчи

Tolibjon Qosimov
24 авг 2013, 16:40
«Гамбург» «Арсенал» ҳужумчиси Никлас Бендтнерга қизиқмоқда.
Германия клуби 25 ёшли даниялик футболчи учун 2,6 миллион фунт таклиф қилмоқчи, деб хабар бермоқда Goal.com.

«Канонирлар» устози Арсен Венгер футболчини бошқа клубга кетишига мутлақо қарши эмас.

Бендтнер «Эмирейтс»да ҳафтасига 50 минг фунт маош олади ва янги клубида бундан кам олмоқчи эмас.

Олдинроқ футболчи «Айнтрахт» ва «Малага» билан айнан маош бораисда келиша олмаганди.

Мана шу ёзда «Гамбург» сафига «Арсенал» ҳимоячиси Йохан Журу ижара асосида кўчиб ўтди. 

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›