UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  0 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  11 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  6 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  2 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  6 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  2 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  4 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0

Гальтье: "ПСЖ иккинчи бўлимда дарвозага бирорта аниқ зарба бера олмагани жахлимни чиқармоқда" Янгиликлар

Гальтье: "ПСЖ иккинчи бўлимда дарвозага бирорта аниқ зарба бера олмагани жахлимни чиқармоқда"

ПСЖ бош мураббийи Кристоф Гальтье "Монако"га қарши ўйин якунлари ҳақида гапирди.

"Ўйиннинг бундай ёмон бошланганидан ғазабдаман. Гол уриб олганимиздан кейин умидлар қайта уйғонганди. Бироқ учинчи голни ҳам ўтказиб юбордик. 1:3 ҳисобидан чиқиб кетиш жуда қийин.

Жамоада "вирус" санғиб юрибди, шу сабабли бир қанча футболчиларимиз сафда эмас. Айни дамда нафақат футболчилар, балки, мухлислар учун ҳам қийин давр бўлмоқда. Сешанба куни бизни муҳим учрашув кутиб турибди. Унда бизга куч ва бирдамлик жуда муҳим. Шунингдек, муҳим футболчиларнинг сафга қайтиши ҳам.

Мавсум қайта бошланганидан кейин кўп гол ўтказадиган бўлиб қолдик, балансни топиш керак. Иккинчи бўлимда бирорта зарба йўллай олмадик. Айнан шу жиҳат мени ғазаблантирмоқда. Бундай ўйин билан ғалабаларга эришиш жуда қийин.

Месси душанба куни сафга қайтади. Мбаппеда эса барчаси жароҳатга боғлиқ", - деди Гальтье.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика