Галлиани: «Милан» ҳали трансфер бозорини тарк этмайди

Narzulla Saydullayev
27 июл 2014, 12:30
«Милан» бош директори Адриано Галлиани «россонерлар» трансфер бозори ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Ҳозирча жамоа ўз сафига 31 ёшли ҳимоячи Алекс ва 27 ёшли ярим ҳимоячи Жереми Менезни қўшиб олди.

«Ҳали вақтимиз бор. Трансфер ойнаси 1 сентябрга қадар давом этади. Бу борада ишлаяпмиз. Кучли жамоа қуришга уринамиз.

Ҳозирча Жаҳон чемпионатига борган 8та футболчи жамоа сафига қўшилишмаган. Бироқ шундай бўлса ҳам ажойиб муҳит ҳукмронлик қилмоқда. Инзаги ўзини мураббий сифатида яхши тарзда намоён этмоқда. Футболчилар унга ишонишмоқда», — дейди Галлиани Goal нашрига.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.com