

"Милан" Чемпионлар Лигасига чиқа олади. Афсуски, "Удинезе"га қарши ўйинда омадимиз келмади. Ғалаба қозониш учун имкониятимиз бор эди.
Турнир жадвалида биздан олдиндаги жамоалар устидан ғалаба қозонишни иложи бор.Бу эса бизга Чемпионлар Лигасига йўлланма оладиган ўринлардан бирини эгаллашга имконият беради. Биз албатта курашамиз.
Скудеттони ким ютади? Бу борада ўз фикрим бор. Бироқ, уни ўзимда қолдирганим маъқул", - дейди Галлиани.



