"Ғаллакор" бу йил 10 йиллик юбилейини нишонлайди
17 фев 2014 20:16
Янгиликлар
"Ғаллакор" бу йил 10 йиллик юбилейини нишонлайди
Биринчи лиганинг доимий иштирокчиларидан бири бўлган Ғаллаорол туманининг "Ғаллакор" жамоаси бу йил Ўзбекистон биринчи лигасида иштирок этаётганига 10 йил тўлиши муносабати билан юбилей қилиш ниятида.
Жамоанинг тайёргарлиги ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсак, айни пайтда чемпионатга ҳозирлик ишлари жиддий суратда кетмоқда. Машғулотлар клуб қароргоҳида ўтказилмоқда. Ёдингизда бўлса "Ғаллакор" ўтган йили биринчи босқичдаёқ ўз иштирокини тўхтишга мажбур бўлганди. Кейинчалик эса йўл қўйилган хатолардан тўғри хулоса чиқариб олган жамоа аъзолари биринчи лигада қолиш учун ўтказилган пулька баҳсларида муваффақиятли иштирок этиб, жорий йил ҳам яна биринчи лигада ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритганди. Айтишларича раҳбарият бу йил жамоанинг олдига юқори ўринларни эгаллашни вазифа қилиб қўймоқда. Шунга монанд тайёргарлик ҳам авжида. Қолаверса бош мураббий постига таниқли мураббий олиб келиниши режалаштирилган. Бу масала яқин кунларда аниқ бўлиши айтилмоқда.
Фикрлар