UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  0 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  1 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  1 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  9 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  6 20:20U23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  8 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  13 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  11 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  4 18:27ЎФА легионерларимиздан бирининг Осиё Кубогида иштироки бўйича келишувга эришди  7 17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0 17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  19 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  9

Ғалати дунё (Бубаньянинг ғаройиб ҳикояси) Янгиликлар

Ғалати дунё (Бубаньянинг ғаройиб ҳикояси)

Телеграмдаги "қизил ВАР" канали ўзбек футболидаги муаммолардан бирига тўхталди:

Футболимизда замонавий сериалларга асос бўладиган қизиқарли воқеалар кўп бўлади. Ҳозир шундайлардан бирининг хронологиясини келтирамиз. Фақат диққат қилинг!

1. "Сурхон" 2019 йилнинг февралида сербиялик Владимир Бубаньяни ўз сафига қўшиб олди.

2. Йил охирида Термиз клубидаги илк мавсумида 24 ўйин (Суперлигада) ўтказган Бубаья билан шартнома узайтирилди.

3. 2020 йилнинг ёзига бориб Владимир йўқолиб қолди.

4. Кейинроқ Бубанья шартномани ФИФА орқали бир томонлама бекор қилиб, Сербияга жўнаб кетгани маълум бўлди.

5. Кузга бориб, ФИФА "Сурхон" клубига 45 кун муҳлат берди.

6. Бу муддатда Бубанья олдидаги қарздорлик ёпилмагани учун Термиз клубига трансфер тақиқи қўйилди. 

7. Ноябрда "Сурхон" раҳбарияти Бубанья устида ФИФАга арз қилди. Энг кулгилиси, ҳимоячининг клубдан қарздорлиги даъво қилинди.

8. 2021 йил февраль ойининг аввалида бу иш ёпилди.

9. Янги мавсум стартидан олдин бир-бирини "ёзиб юрган" 2 томон янги шартномага имзо чекишди. Қизиқ томони шундаки, Бубанья аввалроқ "Сурхон"га нисбатан шундай таъриф ишлатганди: "савлати йўқ, нопроффессионал клуб"

10. Шу йилнинг август ойига бориб эски сценарий асосида янги иш очилди. Бубанья яна ФИФАга ёзган. Иш ёпилмаса, яна "Сурхон"га трансфер тақиқи қўйилади.

11. Бубаньядан яхшироқ футболчи йўқ, шекилли, у энди "Андижон" таркибига жалб қилинмоқда. Умид қиламизки, "бургутлар" раҳбарияти сербнинг маошини ўз вақтида бериб боради. Акс ҳолда нима бўлиши юқорида айтилди.

P.s. Кеча Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Хўжаевнинг "Сурхон"га қайтарилгани ҳақида ўқидик. Янги мавсум стартигача Бубанья ҳам Термизга қайтса, фильмлардаги кулминациянинг ҳаётдаги вариантини кўрар эдик.

"Бу пост Владимир Бубаньяга нисбатан салбий фикр уйғотиш учун ёзилмади. Аксинча, ўзбек футболчилари ҳам ўз ҳуқуқини унингдек билса, фақат фойдали бўларди. Клублардаги мутасаддилар эса ҳеч бўлмаса 1 хатони 2 марта такрорламасликни ўрганишсин. Ҳеч бўлмаса...", дейилади.

Шаҳар бедарвозами?

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика