

Коди Гакпо ПСВдан "Манчестер Юнайтед"га ўтишга тайёр.
Журналист Фабрицио Романо ёзишича, 23 ёшли футболчининг "Манчестер Юнайтед"га ўтиш истаги ҳали сўнмаган. у ўтган ёздагидек Эрик тен Ҳаг жамоасига ўтмоқчи. "Манчестер Юнайтед" ва футболчининг агентлари ўртасидаги музокаралар доим яхши ўтган.
Энди вазият МЮга боғлиқ. Клуб нидерландиялик вингернинг трансфери учун 55-60 миллион евро сармоя киритадими ёки йўқми, ҳал қилиши керак.
Гакпо жорий мавсум ПСВ сафида 24 та ўйинда 13 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди. Унинг ҳисобида ЖЧ-2022да 5 та ўйин ва 3 та гол бор.



