Гайтан: "5 йилдан бери МЮнинг менга қизиқиши ҳақида эшитаман, аммо ҳеч қачон музокаралар бўлмаган"

Aslanov Jasurbek
31 май 2015, 19:16
"Бенфика" ярим ҳимоячиси Николас Гайтан "Манчестер Юнайтед" билан музокара ўтказаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

"Бенфика"да қолишни истаган бўлар эдим, аммо тез орада ҳаммаси нима билан якунланишини билиб оламиз. 5 йилдан бери МЮнинг менга қизиқиши ҳақида эшитаман, аммо ҳеч қачон музокаралар бўлмаган. "Бенфика" билан келишувим бор" - дейди Гайтан.

Гайтан бу мавсум Португалия чемпионатининг 27та учрашувида майдонга тушиб, 4та гол урди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com