Габриэль Милито истеъфога чиқарилди

Aslanov Jasurbek
20 дек 2016, 18:45
Аргентинанинг "Индепендьенте" клуби бош мураббийи Габриэль Милито истеъфога чиқарилди.

Габриэль Милито жамоани шу йилнинг майида қабул қилиб олган эди. "Индепендьенте" 36 ёшли мутахассис қўл остида Аргентина чемпионатининг 14 учрашувида 6 та ғалабага эришди ва 4 та баҳсда мағлуб бўлди.

"Бу жамоада ўтказган вақтимни доимо эслайман, аммо кетиш вақт келди. "Индепендьенте" натижаларини яхшилай олмасдим. Ушбу имконият учун миннатдорчилик билдираман" - дейди Милито.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›