Габриэл Жезус: «АПЛ қийинроқ бўлади деб ўйлагандим»
23 май 2017 08:47
Янгиликлар
Габриэл Жезус: «АПЛ қийинроқ бўлади деб ўйлагандим»
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Габриэл Жезус АПЛдаги илк мавсумидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Бундан қийинроқ бўлади деб ўйлагандим. Йўқ, менга осон бўлгани йўқ. Ҳаётим ўзгариб кетди, ҳеч қачон бундан нолимаганман. Европада ўйнаш орзусига эришганимдан хурсандман.
«Палмейрас»дан кетганимда хафа эдим. «Ман Сити»да барча ёрдам берди: бразилиялик футболчилар ҳам, клуб ҳам. Онамни соғинаяпман, улар Бразилияда укаларим билан бирга қолганлар.
Онам бахтли бўлса мен ҳам бахтлиман. Шу ҳафтада онам билан ниҳоят кўришаман», – дейди Жезус.
Фикрлар