UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  0 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  58 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   1 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  20 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  2 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  2 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4

Футзалчиларимизга тасанно! Янгиликлар

Футзалчиларимизга тасанно!

Ўзбекистон футзал терма жамоаси жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичида Эронга қарши жуда чиройли ўйин намойиш этди.

Яқиндагина якунига етган баҳсда футзалчиларимиз нафақат Осиё, балки жаҳоннинг энг кучли жамоалари сирасига кирувчи Эрон билан тенгма-тенг ўйин намойиш этиб, 8:9 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Гарчи биз мусобақани нимчорак финалда тарк этган бўлсак-да, футзалчиларимизга тасанно деб қоламиз. Йигитлар бугун ҳақиқатан мардонавор ўйин намойиш этишди. Биз гуруҳда футзал бўйича ЖЧ-2016 финалчиси Россия ҳамда 1/8 финалда ЖЧ-2016 учинчи ўрин соҳиби Эронга қарши баҳс олиб бордик. 

Тўғри, бугун мағлуб бўлдик, лекин бошни баралла кўтариб турнирни тарк этяпмиз. Бу чемпионатда Россия ва Эрон совриндорлар қаторидан ўрин эгаллаши мумкин, балки кимдир чемпион ҳам бўлар. Аммо биз ҳар икки жамоага қарши матонат намойиш эта олдик. 

Эронни жуда яхши биламиз. Улар авваллари бизни деярли менсимасдан ўйнарди, истаганча тўп киритарди. Ҳозир ҳам улар 9та гол уришди, бироқ биз ҳам қараб турмадик ва 8та гол билан жавоб бера олдик. Шунинг ўзиёқ Ўзбекистон футзал терма жамоаси учун катта ютуқ бўлди. 

Шу ўринда барча ўзбекистонлик мухлислар номидан футзалчиларимизни мусобақадаги ажойиб иштирок учун табриклаб қоламиз. Жаҳонгир Усмонов бошчилигидаги делегациямиз аъзоларига, Баҳодир Аҳмедов раҳбарлигидаги мураббийлар штабига, бугунги ўйин қаҳрамонларига ҳамда айни пайтда Литвада бўлиб жамоамизни тинмай қўллаб турган барча-барчага чуқур миннатдорчилик билдириб қоламиз.

Сиз раҳмат эшитишга лойиқсиз! Ишонамизки, бу ҳали бошланиши, Ўзбекистон футзали жаҳон ареналарида бунданда юқори натижалар қайд этиш учун астойдил ҳаракат қилишига тилакдошмиз. 

Championat.asia ва Olamsport.com бирлашган таҳририяти.

Рейтинг: +47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика