Футзалчиларимиз тўртта ўртоқлик ўйини ўтказишади

Aziz Tukhtamuradov
16 сен 2023, 09:31
Шу кунларда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда.

Терма жамоамиз мазкур йиғин доирасида тўртта ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақида ЎФА матбуот хизмати хабар берди. 

Унга кўра, вакилларимиз 23 сентябрь - 3 октябрь оралиғида Қувайт ва Ливан терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. 

23 сентябрь: Ўзбекистон - Қувайт (17:00)

25 сентябрь: Ўзбекистон - Қувайт (18:00)

1 октябрь: Ўзбекистон - Ливан (17:00)

3 октябрь: Ўзбекистон - Ливан (18:00)

Мазкур йиғин орқали футзалчиларимиз Осиё кубогининг саралаш босқичига тайёргарлик кўришади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia