UZ

Сўнгги янгиликлар

20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  0 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  1 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  8 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  6 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  1 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  5 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  3 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  7

Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Бугун вакилларимиз чорак финал ўйинини ўтказишади Янгиликлар

Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Бугун вакилларимиз чорак финал ўйинини ўтказишади

Таиландда футзал бўйича тарихда илк маротаба ўтказилаётган U-20 Осиё чемпионати давом этмоқда.

Бугун мусобақанинг чорак финал ўйинлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси "C" гуруҳида Ливан, Гонгконг, Мьянма ва Қатар ёшларини ортда қолдирган ҳолда биринчи ўрин билан 1/4 финалга йўл олган. Гуруҳимизда Ливан U-20 терма жамоаси ҳам биз каби 10 очко тўплади, лекин тўплар нисбати бизда яхшироқ бўлгани учун ливанликлар иккинчи бўлишди.

Чорак финалда Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Мўғулистонга қарши кураш олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.

U-20 Осиё чемпионати
Чорак финал, 22.05.2017


14:00. Индонезия U-20 - Таиланд U-20
"Bangkok Arena"

14:00. Эрон U-20 - Ливан U-20
"Hua Mark Indoor Stadium"

17:00. Ироқ U-20 - Япония U-20
"Bangkok Arena"

17:00. Ўзбекистон U-20 - Мўғулистон U-20
"Hua Mark Indoor Stadium"

Хосе Мария Пазос Мендез шогирдлари бугун мўғулларни мағлуб этишса, ярим финалда Ироқ ва Япония ёшлари жуфтлиги ғолибига қарши кураш олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақанинг ғолиби ва финалчиси 2018 йили ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги (U-18) Олимпия ўйинлари футзал мусобақасига йўлланма олади.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика