UZ

Сўнгги янгиликлар

18:44Неймар фаолиятини Европа клубларидан бирида давом эттириши мумкин  0 18:16"Реал" Родри учун "Манчестер Сити"га 115 миллион евро таклиф қилмоқчи  3 17:49"Нефтчи" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 17:28"Ливерпуль" Конатени "Реал"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 16:59Breaking! Исак "Ньюкасл"дан кетиш ниятида  3 16:37Жорже Жезуш: "Роналду – катта масштабдаги шахс"  10 16:09Суннатуллоҳ Ҳамиджонов: "ОЧЛ 2 гуруҳ босқичини муваффақиятли ўтказиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз"  1 15:41"Сурхон" легионер хавбеки билан хайрлашди, яна бир футболчисини "Андижон"га ижарага берди  2 15:39Август ойидан Ўзбекистонда ҳам футболнинг янги қоидалари кучга киради   1 15:20"Натижа учун баъзида мазмунли ўйиндан воз кечдик. Етакчиларимизни йўқотишни истамаймиз, Хебайдан эса кўп нарса кутгандик" — Рўзиқул Бердиев билан интервью  9 15:05Расман: "Милан"га клуб тарихидаги биринчи эквадорлик ўтди   0 14:48Халқаро тақвим: Август ойида нималар кутмоқда?  1 14:36Хато "Челси" билан шахсий шартларни келишиб олди  4 14:09Шерзод Эсанов "Акрон"ни тарк этди  11 13:48"Барселона" ёш футболчиси билан хайрлашадими?  2

Футзал. "Tashkent Cup-2014". Қозоғистон йирик ҳисобда ғалаба қозонди + ФОТО Янгиликлар

Футзал. "Tashkent Cup-2014". Қозоғистон йирик ҳисобда ғалаба қозонди + ФОТО

"Ўзбекистон" спорт мажмуасида футзал бўйича "Tashkent Cup-2014" халқаро турнирига старт берилди.
Дастлабки учрашувда Озарбайжон ҳамда Қозоғистон терма жамоалари ўзаро кураш олиб бордилар.


Қозоғистон - Озарбайжон 4:1
Голлар:
Д.Сулейменов 14, Н.Пенгрин 32, Лео 32, 37 - Р.Фаражзаде 36

Қозоғистон: 1.Игита, 6.Леонардо Мендонса, 7.Николай Пенгрин, 11.Михаил Першин, 15.Павел Тако, 5.Серик Жаманкулов, 8.Динмухамбет Сулейменов, 9.Александр Довгань, 12. Алин Ассилҳан, 13.Сундеткали Мамаев, 14.Алексей Лопатюк, 16.Станислав Кононенко, 17.Константин Чеботарёв, 18.Нурим Кенжебаев

Озарбайжон: 1.Жиованни Буранелло, 8.Ризван Фарзалиев, 7.Ражаб Фаражзаде, 11.Намид Маммадкаримов, 14.Виталий Борисов, 2.Самир Ҳамзаев, 4.Рамиз Човдаров, 6.Боржес Эдуардо, 9.Амадеу Да Силва, 10.Фимео Де Аранжо, 12.Ровшан Ҳусейнли, 15.Хатаи Бажхиров, 17.Иса Афаев.



                          МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

40. Учрашув Қозоғистоннинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади

37. Гооол, яна ва яна гол, Леодан дубл. Бразилиялик бу сафар ҳам бўш қолган дарвозани узоқдан нишонга олмоқда.

36. Гоооол, Ражаб Фаражзаде ҳисобни қисқартирмоқда, 3:1. Ҳақиқий футзалча гол бўлди озарлар ижросида.

Озарбайжон бош мураббийининг бешинчи ўйинчини тушириши фойда бермияпти. Айтганча, ҳар иккала терма жамоа дарвозасини асли бразилиялик бўлган дарвозабонлар қўриқлашмоқда.

34. Ражаб Фарадзаденинг айёрона зарбасига салгина аниқлик етишмади.

33. Першиннинг зарбаси ноаниқ чиқди, қўшниларимизнинг иштахаси очилиб кетди.

32. Яна гоооооол, бу сафар Лео!!! Ҳисоб йириклашди.

32. Гооол, Николай Пенгрин ҳисобни 2:0 кўринишга келтириб қўйди.

30. Пенгрин-Тако комбинациясидан кейин тўп шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

29. Михаил Першинга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган жаримадан Қозоғистон термаси аъзолари унумли фойдалана олишмади.

28. Ризван Фарзалиевнинг жаримадан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

27. Мендонсанинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

25. Озарбайжонликлар ҳимоячиси жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

24. Эдуардонинг зарбаси бироз юқоридан кетди.

23. Павел Такога нисбатан қўполлик ишлатилди, жарима зарбаси самарасиз якунланди.

22. Ўйин темпи жуда юқори, ҳар икки жамоа ҳам кетма-кет ҳужум уюштирмоқда.

21. Қозоғистон терма жамоаси дарвозабони доимий равишда майдон марказига чиқиб ўйнамоқда. Қардошларимизда биринчи фол.

Иккинчи бўлим бошланди! Олға!!!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика