Футзал. Қувайт, Вьетнам, Эрон ва Австралия кейинги босқичда

Narzulla Saydullayev
4 май 2014, 20:35
Бугун футзал бўйича Осиё чемпионатида "А" ва "B" гуруҳларида сўнгги 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
"А" гуруҳида қизиқарли ҳолат юзага келди. Бугун мусобақа мезбони Вьетнам Қувайт устидан ғалабага эришди - 2:1. Ироқ эса гуруҳ аутсайдери Тожикистонни 6:1 ҳисобида талсим қилди. Шу тариқа учта жамоада бир хил 6тадан очко жамғарилди. Қўшимча кўрсаткичларга кўра Қувайт ва Вьетнам кейинги босқичга йўлланмага эга бўлишди.


Вьетнам - Қувайт 2:1
Голлар
: Аҳмад 18 автогол, Пунг Тронг Луан 24 - Абдулраҳмон Ал Мусабеҳи 40.

Тожикистон - Ироқ 1:6
Голлар:
Хуршид Маҳмудов 13 - Мустафо Ҳамза 1, 24, Волид Фаҳим 27, Ҳасан 15, 28, Каррар Ал Табети 35.



ЖамоаларЎЮДМУГ
ЎГТ-НО
Қувайт320111566
Вьетнам320113766
Ироқ320111746
Тожикистон3003521-160


"B" квартетида мусобақа ғолиблиги учун даъвогар саналган Эрон терма жамоаси Австралияни 8:1 ҳисобида мағлуб этди. Бироқ ушбу мағлубият яшил қитъа вакилларига кейинги босқичга чиқишга халал бермади.

Эрон - Австралия 8:1
Голлар:
Вафои 15, Тайеби 2,10,11,Шафиеи 17, Тохири 10,29, Исмоилпур 28 - Даниэль 7.

Хитой - Индонезия 3:4
Голлар:
Зао Лианг 9, Ванг Тианйи 11, Андриансях 40 - Каисар Октавианус 12,36, Андри Кустиаван 3,30.

ЖамоаларЎЮДМУГЎНТ-НО
Эрон3300252239
Австралия320189-16
Индонезия3102513-83
Хитой3003418-140

Энди чорак финалда Қувайт - Австралия, Эрон - Вьетнам жуфтликлари тўқнаш келишади.

5 май куни "С" ва "D" гуруҳларида сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади.

5 май. "С" гуруҳи
14:00 - Таиланд - Ливан
14:00 - Хитой Тайпеи - Малайзия

"D" гуруҳи
16:30 - Япония - Қирғизистон
16:30 - ЎЗБЕКИСТОН - Жанубий Корея


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia