UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05"Пахтакор" – "Динамо" учрашувидаги вазият атрофида мунозара: ЎзФҲМ ва Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти қандай фикрда?   0 13:54"Барселона" Рэшфорднинг келажаги борасида бир қарорга келди  1 13:23Салоҳ, Рафинья, Ямаль ва "Бавария" юлдузи: Европанинг мавсум бошидаги энг креатив футболчилари  1 12:55"Пахтакор" пенальтилар сериясига кўра "Динамо"дан устун келиб, финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:28Марко Колакович: "Финал ҳақида ўйлашга ҳали жуда эрта"  0 12:01Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Жамоалар ярим финалга шунчаки келиб қолмаганини исботлай олишди"  3 11:35Абдурауф Бўриев: "Муҳими, ўзимизга керакли натижани қайд этдик"  0 10:50Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"  7 10:30Марко Станоевич: "Ўйин томонлама ютқазмадик, пенальтилар сериясида омадимиз келмади"  2 10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  6 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  3 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  5 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  0 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   3 08:55Манише: "Роналду 1000 та гол ура олади"  27

Футзал. Қорақалпоғистон чемпионатининг 3-тури якунланди Янгиликлар

Футзал. Қорақалпоғистон чемпионатининг 3-тури якунланди

Нукус шаҳрида футзал бўйича Қорақалпоғистон республикасининг 2014-2015 йилги XI - чемпионати давом этмоқда.
Ўз навбатида олий ва биринчи лига жамоалари биринчи босқичнинг 3-тур ўйинларини ниҳоясига етказишди. Айни дамда, кучлилар жадвалини КГУ жамоаси бошқариб бормоқда. Қорақалпоғистон давлат университети футзалчилари олий лигада мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиб турибди. Нукус Олимпия захиралари коллежининг иккинчи жамоаси эса етти учрашув ўтказганига қарамай, биронта очкога эга эмас. Ҳатто, улар сўнгги турда республика спорт мактаби тарбияланувчиларига ҳам йирик 1:7 ҳисобда имкониятни бой беришди.

НГПИ (Нукус) - НКОР-1 (Нукус) - 7:5,
КГУ (Нукус) - НКОР-2 (Нукус) - 5:2,
НКОР-2  - НГПИ  - 0:4,
НКОР-1 - Рес.ДЮСШ- 1 (Нукус) - 1:2,
НГПИ  - КГУ - 3:3,
Рес.ДЮСШ-1– НКОР-2 - 7:1.

МУСОБАҚА  ЖАДВАЛИ

                                  Ў  Ю  Д  М  Т-Н  О
 
  1. КГУ                       6  5  1  0  28-18  16
  2. НГПИ                    7  4  1  2  41-29  13
  3. Рес. ДЮСШ №1     6  3  1  2  25-20  10
  4. НКОР-1                 6  2  1  3  16-15  7
  5. НКОР-2                 7  0  0  7  9-36   0

Маълумки, биринчи лига мусобақасида 13 та жамоа икки гуруҳда баҳс олиб бормоқда. Бу ерда тўққиз ўйиндан сўнг, “А” гуруҳида дастлабки уч ўринни «AS-SAFIRA GOLD Метан»  (Хўжайли, 27 очко), «СФК Динамо» (Нукус, 16 очко) ва «Устюртгаз» (Қўнғирот, 12 очко) жамоалари эгаллаб турибди. “Б” гуруҳида эса Нукус шаҳрининг «Гоне-кала» жамоаси 21 очко билан пешқадамлик қилмоқда. «ГорДЮСШ-2» (Нукус, 20 очко) иккинчи, «Тахиаташ-Нуршы»(Тахиатош, 16 очко) учинчи ўриндан жой олган.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ,
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика