UZ

Сўнгги янгиликлар

13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  3 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  8 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  1 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  12 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  5 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0

Футзал. ЖЧ-2021. Ўзбекистон тарихий ўйинда Эрон дарвозасига 8 та тўп киритиб, мусобақадаги иштирокини мардонавор равишда якунлади Янгиликлар

Футзал. ЖЧ-2021. Ўзбекистон тарихий ўйинда Эрон дарвозасига 8 та тўп киритиб, мусобақадаги иштирокини мардонавор равишда якунлади

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати нимчорак финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Эрон учрашуви ниҳоясига етди.

Бош ҳакам: Диего Молина (Коста-Рика), 

Захира ҳаками: Габор Коваш (Венгрия)

Иккинчи ҳакам: Ондрей Черни (Чехия)

Учрашув комиссари: Сергеюс Слива (Литва)

Таймкипер: Геан Теллес (Бразилия)

ЖЧ-2021. Нимчорак финал. 

Ўзбекистон - Эрон 8:9 

Гол: Ҳусниддин Нишонов 9', 33', Дилшод Раҳматов 17', Ихтиёр Ропиев 18', Анасхон Раҳматов 27', 39', Илҳом Ҳамроев 30', 40' – Али Ҳасанзода 1', 22', 28', Маҳди Жавид 5', 25', Саид Аҳмад Аббоси 16' 37', Фарҳод Тавакколи 18', Муслим Оладгодбаҳ 29'

Ўзбекистон: 12. Равшан Элибоев, 4. Ихтиёр Ропиев, 6. Илҳом Ҳамроев, 8. Ҳусниддин Нишонов, 10. Даврон Чориев

Захира: 1. Рустам Умаров, 16. Аббос Элмуродов, 2. Анасхон Раҳматов, 3. Машраб Одилов, 5. Музаффар Аҳаджонов, 7. Дилшод Раҳматов, 11. Акбар Усмонов, 14. Хушнур Эркинов, 15. Суннатилла Жўраев

Эрон: 2. Алиризо Самими, 5. Ҳамид Аҳмади, 6. Муҳаммадризо Сангсефиди, 7. Али Ҳасанзода, 9. Саид Аҳмад Аббоси

Захира:1. Сафир Муҳаммади, 3. Аҳмад Исмоилпур, 4. Алиризо Рафеипур, 8. Муслим Оладгодбаҳ, 11. Фарҳод Фаҳим, 12. Муҳаммад Шажари, 13. Фарҳод Тавакколи, 14. Маҳди Жавид, 15. Таҳа Нематиан

Огоҳлантириш: Анасхон Раҳматов (24)

Баҳс якунига етди. Тарихий ўйин учун раҳмат, йигитлар! 

40. Даврон Чориевга нисбатан қўполлик ишлатилмадими? Наҳотки, пенальти йўқ?! 

40. ГООООООООООООООООООЛ!  Илҳом Ҳамроев!  Яна битта, йигитлар!  8:9!

39 . ГООООООООООООООООЛ! Анасхон Раҳматов эронликлар дарвозасига тўп киритди – 7:9!

38. Маҳди Жавид дарвозабонимизни алдади, бироқ бўш қолган дарвозага йўл тополмади. 

38. Эрон ҳужумга ўтди. Тавакколи тўпни қўли билан ўйнади. 

37. ГОЛ!  Саид Аҳмад Аббоси бўш қолган дарвоза томон зарба йўллади, тўп дарвоза устунига тегиб, тўрдан ўрин эгаллади – 6:9!

36. Офарин!  Ўйновчи дарвозабон Илҳом Ҳамроев жамоамиз жонига ора кирди.  Эроннинг қарши ҳужуми ортда қолди.

34. Дилшод Раҳматов ҳужум чоғида, тўпга етиб бораман деган мақсадда "подкат" ташлаб, оёғидан бир оз лат еди. 

33. Зарбаааа!  Даврон Чориевнинг зарбасидан кейин тўп Самимига тегиб, паркетдан чиқиб кетди.

33. ГОООООООООООООООООООЛ!  Ҳусниддин Нишоновнинг чақ оёқда йўллаган зарбасидан кейин ҳисоб ўзгарди – 6:8!

33. Зарба!  Илҳом Ҳамроевнинг пасидан кейин Ҳусниддин Нишонов кетма-кет 2 та зарба берди, Самими иккисини ҳам қайтара олди.

32. Маҳди Жавиднинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

30. ГООООООООООООООООООЛ!  Ўйновчи дарвозабон сифатида ҳаракатланаётган Илҳом Ҳамроев гол урди – 5:8! 

29. ГОЛ! Муслим Оладгодбаҳ осонлик билан дарвозага йўл топди – 4:8!

28. ГОЛ!  Тажрибали Али Ҳасанзода ҳисобни 4:7 кўринишаг келтирди! 

27. ГООООООООООООООООЛ! Дилшод Раҳматовнинг зарбаси қайтарилди, қайтган тўпга эга чиққан Анасхон Раҳматов ҳисобни қисқартирди – 4:7!  

27. Уууух!  Эронлик футзалчининг олис масофадан бўш дарвозага берган заобаси дарвоза устунига тегди. 

26. Ихтиёр Ропиев қулай имкониятни қўлдан бой берди. 

26. Аббос Элмуродов бешинчи ўйинчи сифатида олдинда ҳаракат қилмоқда. 

25. ГОЛ!  Ҳимоячилар томонидан бўш қолдирилган Маҳди Жавид ўзининг иккинчи, жамоасининг олтинчи голини урди – 3:6! 

24. Анасхон Раҳматов рақибга нисбатан қўполлик иштади ва сариқ карточка олди.

24. Захирадан ўйинга қўшилган дарвозабон Аббос Элмуродов ноаниқ пас узатди.  

22. ГОЛ!  Ҳимоядаги қўпол хатоликдан кейин Али Ҳасанзода дарвозани ишғол қилди – 3:5!

22. Зарба! Оладгодбаҳнинг зарбасини Элибоев қайтарди. 

22. Зарба!  Ихтиёр Ропиевнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди. 

Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи тайм якунланди! 

18. ГОЛ!  Фарҳод Тавакколи Эроннинг ҳужумини гол билан якунлади – 3:4!

18. ГООООООООООООООООООООЛ!   Ихтиёр Ропиев ажойиб комбинацияни гол билан якунлаб, ҳисобни тенглаштирди – 3:3! 

17. ГООООООООООООООООООООЛ! Дилшод Раҳматов жаримадан йўллаган кучли зарбаси орқали ҳисобни 2:3 кўринишига келтирди! 

17. Ўзбекистон термаси устози Баҳодир Аҳмедов "тайм-аут" олди. 

17. Фарҳод Тавакколининг бирга-бир вазиятдаги зарбасига Равшан Элибоев эга чиқди. Офарин! 

16. ГОЛ!  Саид Аҳмад Аббосининг ерлатиб йўллаган зарбаси дарвозамиз тўридан ўрин олди – 1:3! 

16. Зарбааа!  Равшан Элибоевнинг кучли ва аниқ зарбасини Самими қайтаришга эришди, бурчак тўпи.

15. Зарбааа!  Дилшод Раҳматовнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб, хавфли кўриниш ҳосил қилди.

15. Ҳамид Аҳмади чап қанотдан олдинга интилиб, зарба беришнинг уддасидан чиқди. Элибоев ўз ўрнида! 

14. Сангсефидининг дарвоза томон берган зарбасини Ҳусниддин Нишонов қайтариб қолди.  

14. Равшан Элибоев узоқдан йўлланган зарбани ушлаб олди. Баракалла!

12. Зарбаааа!  Ихтиёр Ропиевнинг зарбасини Самими қайтарди, "аут". 

12. Машраб Одиловнинг пасидан сўнг Дилшод Раҳматов йиқилган ҳолатда зарба берди, зарба бир оз кучсиз чиқди. 

11. Эрон хатоликка йўл қўйди. Энди Ўзбекистон ҳужумга киришади.

9. ГООООООООООООООООООООООООООЛ!  Акбар Усмоновнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Қайтган тўпга эга чиққан Ҳусниддин Нишонов ҳисобни қисқартирди – 1:2!

9. Зарбаааа!  Дилшод Раҳматовнинг зарбасини рақиб посбони қайтарди. Тўп ён чизиқдан ўйинга киритилади. 

7. Зарба!  Али Ҳасанзоданинг кучли зарбаси аниқ чиқмади. 

6. Зарбаааа!  Ўзбекистон ҳужумга ўтди. Илҳом Ҳамроевнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

6. Такрорий лавҳа кўрилмоқда. Фарҳод Фаҳим тўпни қўли билан ўйнаган кўринади. Ҳакам пенальти йўқ деган қарорга келди. 

6. Зарба!  Акбар Усмоновнинг кетма-кет зарбалари ҳимоячилар томонидан қайтарилди.  

5. ГОЛ!  Фарҳод Фаҳимнинг бурчакдан узатган тўпини Маҳди Жавид кучли зарбаси орқали дарвозамизга жойлаб қўйди – 0:2! 

5. Зарба!  Аҳмад Исмоилпурнинг зарбасини Элибоев қайтарди! 

5. Фарҳод Фаҳим тўпни йўқотди, Элибоев-Ропиев-Ҳамроев-Нишонов кобинация уюштиришга уринишди.   

4. Зарбаааа!  Элибоевнинг узатмасидан сўнг Акбар Усмонов акробатик зарба йўллади!  Сал ноаниқ.  

2. Али Ҳасанзода ва Маҳди Жавид жуфтлиги ҳужумда фаоллик кўрсатмоқда, вакилларимиз ҳимояланиш билан банд.

2. Ўзбекистонда ҳаёжон сезилиб қолмоқда. Тўп назорати эронликларда. 

1. ГОЛ!  Афсуски, Ўзбекистон қарши ҳужумда гол ўтказди. Али Ҳасанзода ҳисобни очди – 0:1!  Ҳимояда деярли ҳеч ким йўқ эди...


1. Ўйин бошланди!  Олға, Ўзбекистон! 

- Баҳс 19:30 да старт олади.

- Ассалому алайкум, қадрли юртдошлар!  Бугун футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор ЖЧ нимчорак финалида баҳс олиб боради. Рақиб – Эрон. Мазкур ўйинни яқин соатларда сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +120   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика