UZ

Сўнгги янгиликлар

19:42"Андижон" легионери жамоани тарк этди  0 19:21"Райо Вальекано" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  0 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  0 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  2 18:28"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" легионери жамоани тарк этди  5 18:01Назорат ўйини. “Гулистон” “Орол”дан устун келди  1 17:11Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди  15 16:40"Фиорентина"да юрак хуружини бошдан кечирган Бове 14 ойдан сўнг футболга қайтди  2 16:06Рэшфорд яна "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  2 15:35Назорат ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасига қарши ўйинда 0:4 ҳисобида мағлуб бўла туриб, якунда дуранг қайд этди  1 15:02"Арсенал" норвегиялик вингерни нишонга олди  3 14:20"Ливерпуль” Англия терма жамоасининг янги юлдузини трансфер қилишга келишиб олди  5 13:37Пулишичга “Арсенал”, МЮ ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда. "Милан" хавбекни 70-80 млн еврога сотишга тайёр  9 13:10“Ман Сити”, “Ливерпуль” ва “Ман Юнайтед” кузатаётган футболчи 100 млн еврога баҳоланмоқда  5

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинни бошлади Янгиликлар

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинни бошлади

Бугун футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Осиё чемпионатига сўнгги тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб берувчи ўқув-йиғин машғулотларини бошлади.

Машғулотлар кунига икки маҳалдан 10:00 ва 17:00 ларда ўтказилади.

Охирги йиғинда иштирок этганлардан Даврон Абдураҳмонов ва Элдор Ҳошимов бу сафар терма жамоага чақирилмаган. Уларнинг ўрнига Хитойнинг "Гансу Масрей" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Шуҳрат Тожибоев таклиф этилган.

Бугун эрталабки машғулотда барча футзалчилар тўлиқ иштирок этишди, ҳеч кимда жароҳат йўқ. Машғулотда асосий эьтибор ўйин пайтида юзага келадиган вазиятлардан унумли фойдаланишга қаратилди.

Ушбу йиғин 20 январга қадар давом этади. 21 январь куни вакилларимиз Қозоғистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун Олма-Ота шаҳрига учиб кетишади. Қўшниларимизга қарши ўйинлар 22 ва 23 январга мўлжалланган.

Ушбу йиғинга қуйидаги футзалчилар чақирилди.

Исми

Фамилияси

Жамоаси

1

Рустам

Умаров

“Олмалиқ”

2

Клим

Тюгаев

“Олмалиқ”

3

Акмал

Хазратқулов

“Дўстлик-AIN”

4

Феруз

Фахриддинов

“Дўстлик-AIN”

5

Константин

Свиридов

“Олмалиқ”

6

Жавлон

Аноров

“Олмалиқ”

7

Суннат

Куралов

“Олмалиқ”

8

Андрей

Шлема

“Олмалиқ”

9

Жамолиддин   

Шарипов

“Олмалиқ”

10  

Фарҳод

Абдумавлонов  

“Ардус”

11

Дилшод

Раҳматов

“Ардус”

12

Даврон

Чориев

“Ардус”

13

Дилшод

Ирсалиев

“Ардус”

14

Нодир

Элибоев

“Ардус”

15

Илҳом

Ҳамроев

“Ардус”

16

Артур

Юнусов

“Ардус”

17

Шуҳрат

Тожибоев

“Гансу Масрей” 


Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2016 йилнинг 10 — 21 февраль кунлари бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида "А" гуруҳидан ўрин олган. Гуруҳда Хосе Мария Мендез жамоаси Қирғизистон, Ливан ҳамда Саудия Арабистони терма жамоаларига қарши кураш олиб боради.


Таъкидлаб ўтиш керакки, Тошкентда бўлиб ўтадиган ушбу мусобақада энг юқори 5 ўринни эгаллаган терма жамоалар 2016 йилнинг 10 сентябридан 1 октябригача Колумбияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика