Футзал. Ўзбекистон ОЧ тарихида илк маротаба Японияни мағлуб этди

Tolibjon Qosimov
3 май 2014, 19:46
Бугун футзал бўйича Вьетнамда давом этаётган XIII Осиё чемпионатида иккинчи тур ўйинларига якун ясалди.
Бу турда вакилларимиз Осиёнинг амалдаги ғолиби Япония терма жамоасини мағлуб этишди. Эътиборлиси, Ўзбекистон қитъа биринчилиги доирасида "Кунчиқар юрт" вакилларини биринчи маротаба мағлуб этишни уддалади. Бунгача икки жамоа ушбу мусобақада 5 маротаба кураш олиб борган. Ана шу учрашувлардаги энг яхши натижамиз дуранг эди, энди эса терма жамоамиз Япония билан ўзаро ўйинлардаги ғалабалар устунига ҳам бир рақамини ёздириб қўйишди.

Биринчи турда Қирғизистон билан беллашган жамоамиз қўшниларимизни биринчи маротаба юта олишмаган эди, яъни, ўзларининг яхши анъаналарига барҳам беришган эди, бугун эса қора анъана ҳам барҳам топди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›