UZ

Сўнгги янгиликлар

13:59МЮ Осимхенни сотиб олиш вариантини фаоллаштиради  0 13:33Канселу, Лоди, Ал Шаҳрони, Митрович ва яна 2 футболчи "Пахтакор"га қарши ўйнамайди  7 12:56"Машъал" яна 4 нафар футболчи трансферини эълон қилди  2 12:32Расман: "Машъал" "Қўқон-1912" ва ОКМК собиқ футболчисини сафига қўшиб олди  1 12:19"Қизилқум" U-21 жамоасига техник мағлубият ёзилади  1 11:52"Ал Ҳилол" Тошкентга етиб келди  3 11:25Расман: "Қўқон-1912" "Андижон"га қарши ўйинни ўз майдонида ўтказади  4 10:51«Қўқон-1912» — «Андижон» учрашуви қаерда бўлиши маълум  3 10:20"Бунёдкор"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   7 09:45Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Комо»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 09:12Ўртоқлик учрашувлари. Ўсмирларимиз «Аспире» жамоаларига қарши баҳс олиб борди  3 09:05МЛС. "Интер Майами" сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Суарес ўз ҳисобига 1 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйди  5 08:45 Танишинг! "Насаф"нинг Суперлига-2025 учун тўлиқ қайдномаси   9 08:14Клаудио Раньери ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди  6 07:42Ўртоқлик учрашуви. «Шўртан» «Сўғдиёна»га мағлуб бўлди  2

Футзал. Ўзбекистон чемпионати: Чорак финал беллашувлари 4 ва 5 март кунлари бўлиб ўтади Янгиликлар

Футзал. Ўзбекистон чемпионати: Чорак финал беллашувлари 4 ва 5 март кунлари бўлиб ўтади

Футзал бўйича XVIII Ўзбекистон миллий чемпионатининг энг қизғин палласи яқинлашиб келмоқда.
4 ва 5 март кунлари пойтахтда чемпионатнинг чорак финал баҳслари бўлиб ўтади. Чорак финал босқичи ўйинлари плей-офф тизимида ўтказилади ва иккита ғалабага эришган жамоа кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритади. Акс ҳолда, учинчи ўйин ўтказилади.

Мусобақалар регламентига кўра, жамоалар чемпионатнинг 1-босқич 4 тури якуни бўйича эгаллаган ўринларига мувофиқ жуфтликларга бўлиб чиқилган (тартиб рақамлари: 1-8, 2-7, 3-6, 4-5).

Шундай қилиб, жорий мавсум етакчиси «Локомотив»га 8-ўринни эгаллаган «Пахтакор» рақиб бўлди. Бироқ,  Чемпионатнинг иккинчи жамоаси – «Максам-Чирчиқ» эса чорак финал босқичида Андижон вилоятининг «Турон-C» жамоасига қарши иккита ўйин ўтказади – андижонликлар бундан олдинги босқичда 7-ўринни эгаллашган.

Тегишли тартибда «Когон» «Дўстлик-AIN» билан, «Бунёдкор» эса «Ардус» билан иккитадан ўйин ўтказади.

Ўзбекистон чемпионати
Чорак финал (плей-офф)
4 март, сешанба

11:00 Локомотив (Тошкент) – Пахтакор (Тошкент)
13:00 Ардус (Тошкент) – Бунёдкор (Тошкент)
15:00 Турон-С (Андижон) – Максам-Чирчиқ (Чирчиқ)
17:00 Когон (Когон) – Дўстлик-AIN (Қарши)

5 март, чоршанба
11:00 Пахтакор (Тошкент) – Локомотив (Тошкент)
13:00 Бунёдкор (Тошкент) – Ардус (Тошкент)
15:00 Максам-Чирчиқ (Чирчиқ) – Турон-С (Андижон)
17:00 Дўстлик-AIN (Қарши) – Когон (Когон)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика