UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55Париж-2024. Франция Мисрни енгиб, финал йўлланмасини қўлга киритди  5 01:28"Атлетико" "Манчестер Сити" футболчиси учун 75 млн. евро таклиф қилди  0 01:11Саидазамат Мирсаидов: “Навбаҳор”га соврин ютиш учун келганман”  6 23:51Нико Уильямснинг "Барселона"га ўтишига унинг акаси қаршилик қилмоқда  2 23:10Париж-2024. Испания олимпия ўйинлари финалига чиқди  16 22:24Грузия терма жамоаси вакили "Ливерпуль"га ўтиши мумкин  2 21:54"Вест Хэм" 27 млн. еврога 31 ёшли ҳужумчи сотиб олди  1 21:23Марокаш - Испания ўйинида Илгиз Танташев алмаштирилди. Нега?  4 20:45ПСЖ 60+10 млн. еврога 19 ёшли футболчини сотиб олди  1 20:16"Барселона" Негрейрага пора бергани исобтини топмади, аммо...  10 19:59Ҳоланд: "Тез орада барчамиз энг яхши спорт формамизда бўламиз"  1 19:39ПСЖ "Айнтрахт" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:18"Барселона" собиқ ҳимоячиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  2 18:57"Байер" "Ливерпуль" собиқ ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  1 18:34Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал учрашувларида ишлайдиган расмийлар  3

Футзал. Ўзбекистон чемпионати: Бугун 1-босқич ўйинларига якун ясалади Янгиликлар

Футзал. Ўзбекистон чемпионати: Бугун 1-босқич ўйинларига якун ясалади

7 февраль куни Қарши шаҳрида футзал бўйича Ўзбекистон миллий чемпионатининг 1-босқич 4-тур баҳсларига якун ясалади.
Ушбу кундан сўнг, чемпионатнинг чоракфиналчилари номи аниқ бўлади. Эслатиб ўтамиз, чоракфинал йўлланмасини чемпионатнинг 8та жамоаси қўлга киритади. 1 босқичдан сўнг 9 ва 10-ўринларни эгаллаган жамоалар эса, мусобақани тарк этади. Ҳудди ўтган мавсудагидек, чоракфинал жуфтликлари 1-босқич якунларига асосланиб тузиб чиқилади. Яъни, 1 босқичда 1-ўринни эгаллаган жамоа, ушба босқичда 8-ўринни эгаллаган жамоа билан чоракфиналда учрашади. Шу тизим қолган жамоаларга ҳам қўлланилади. Демак, чоракфинал жуфтликлари қуйидаги кўринишга эга бўлади: 1-ўрин – 8-ўрин, 2-7, 3-6, 4-5.

1-босқич баҳслари 7 февраль куни якун топсада, турнир жадвалида юқорида бораётган 4 жамоанинг чоракфиналга қайси ўринни эгаллаб чиқиши маълум бўлиб улгурди. Пойтахтнинг “Локомотив” жамоаси 1-босқични пешқадам сифатида якунлаши аниқ. Ҳозирда “темирйўлчилар” ўзларининг энг яқин таъқибчиси бўлмиш “Мақсам-Чирчиқ” жамоасидан 5 очкога илгарилаб кетишган. Ўз навбатида “Мақсам-Чирчиқ” ҳам 2-ўриндан пастроққа тушиб кетмайдиган ҳолатда бўлиб турибди. Чирчиқ жамоаси 3-ўринда бораётган “Когон”дан 6 очко кўпроқ тўплаган. “Когон” эса, “Бунёдкор”дан ҳудди шунча очкога устунликка эга.

“Ардус”, “Дўстлик-AIN”, “Турон-C” ва “Пахтакор” жамоалари ҳам чоракфинал йўлланмасини қўлга киритиб улгуришди. Аммо улар 1-босқични қайси ўринда якунлашлари ноъмалум. 5 ва 6-ўриндаларда бораётган “Ардус” ва “Дўстлик-AIN” жамоларини ўртасида атиги 1 очко мавжуд. “Турон-C” ва “Пахтакор” жамоалари мос равишда 7ва 8-ўринларда боришмоқда. Ушбу жамоалар ўртасидаги фарқ 2 очкони ташкил қилади.

Чемпионатни “Нафис” (Самарқанд) ва “Строитель-Зарафшон”  (Навои) жамоалари тарк этишади. 7 февраль куни улар мавсумдаги оҳирги учрашувларини ўтказади.

1-босқич 4-турнинг якуний кун учрашувлари тақвими:
 7 февраль, жума

9:30 Максам-Чирчиқ (Чирчиқ) – Турон-C (Андижон)
11:00 Локомотив (Тошкент) – Бунёдкор (Тошкент)
12:30 Ардус (Тошкент) – Пахтакор (Тошкент)
14:00 Нафис (Самарқанд) – Когон (Когон)
15:30 Строитель-Зарафшон  (Навои)– Дустлик-AIN (Қарши)

1-босқич 4-турнинг ҳозиргача ўтказилган учрашувлари натижалари:
 6 февраль, пайшанба

Турон-C – Строитель-Зарафшон 14:0
 Локомотив – Нафис 8:0
 Пахтакор – Когон 1:4
 Бунёдкор – Максам-Чирчиқ 3:5
 Дўстлик-AIN – Ардус 4:2

5 февраль, чоршанба
 Строитель-Зарафшон – Бунёдкор 1:9
 Нафис – Пахтакор 0:3
 Ардус – Турон-С 6:4
 Когон – Дўстлик-AIN 4:0
 Максам-Чирчиқ – Локомотив 1:3

4 февраль, сешанба
 Турон-С – Когон 1:1
 Локомотив – Строитель-Зарафшон 23:1
 Максам-Чирчиқ – Нафис 3:1
 Бунёдкор – Ардус 1:2
 Дўстлик-AIN– Пахтакор 5:3


3 февраль, душанба
 Строитель-Зарафшон – Максам-Чирчиқ 2:18
 Пахтакор – Турон-С 1:4
 Когон – Бунёдкор 3:3
 Нафис – Дўстлик-AIN 3:2
 Ардус – Локомотив 2:4
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика