UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 19:33Суперлига. "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  2 19:21Салоҳ: "Ҳеч қачон "Ливерпул"га қайтишдан бунчалик қўрқаман деб ўйламагандим. Диогунинг йўқлигига кўникиш ниҳоятда қийин"  1 19:04Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" (матнли трансляция)  1 18:58Хитой клуби рақибларини лаънатлагани учун жаримага тортилди  0 18:32Диогу Жотанинг ҳаётий ҳақиқатлари  1 18:14"Барселона" Уильямснинг трансфери барбод бўлгач, эътиборини "Ливерпуль" футболчисига қаратди  8 17:48"Арсенал" футболчиси билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди  1 17:20"Бавария" собиқ ҳужумчиси Остон Ўрунов ўйнаётган жамоага бош мураббий бўлди  0 16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  13 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  1 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0 15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  2 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Футзал: Ўзбекистон 3-ўрин учун баҳс олиб боради Янгиликлар

Футзал: Ўзбекистон 3-ўрин учун баҳс олиб боради

Вьетнамда давом этаётган футзал бўйича Осиё чемпионати ярим финалида Ўзбекистон миллий терма жамоаси қитъанинг энг кучли терма жамоаси – Эронга 10:0 ҳисобида имкониятни бой берди.
8 май, пайшанба куни Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида жойлашган «Пҳу То» стадионида бўлиб ўтган баҳс тақдири амалда биринчи бўлимдаёқ ҳал бўлиб улгурди. Алиризо Вафоий учрашувнинг 1-дақиқасидаёқ ҳисобни очган бўлса, Ҳусайн Тойибий, Асқар Ҳасанзода, Аҳмад Исмоилпур ва Воҳид Шофеий томонидан киритилган голлардан сўнг Эрон терма жамоаси танаффусга 5:0 ҳисобидаги устунлик билан чиқиб кетди.

Ўзбекистонлик футзалчилар иккинчи бўлимда ҳам кучли рақибга қарши жиддий қаршилик кўрсата олишмади. Якуний ҳисоб - 10:0 ва Эрон терма жамоаси мусобақанинг финалига йўл олди, Ўзбекистон эса учинчи ўрин учун баҳс олиб борадиган бўлди.

Вьетнамдаги мусобақани якунлаб берадиган финал ва 3-ўрин баҳслар 10 май, шанба куни ўтказилади. Тошкент вақти билан 14:00да Ўзбекистон миллий терма жамоаси 3-ўрин учун Кувайт терма жамоасига қарши баҳс олиб борадиган бўлса, 17:00да бошланадиган ўйинда ярим финалда Кувайтни 6:1 ҳисобида этган Япония Эронга рақиб бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Аҳмедов қўл остидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси мусобақа гуруҳ босқичида Қирғизистон билан дуранг ўйнади (2:2), Япония (2:1) ва Жанубий Корея (3:0) терма жамоаларини мағлубиятга учратди. Ливан терма жамоасига қарши кечган чорак финал ўйинида эса ўзбекистонлик футболчилар 6:2 ҳисобида зафар қучишган эди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика