UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  9 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  3 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  7 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  13 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  3 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  20 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0

Футзал. Ойбек Абдураҳмонов: "Уй-сафар тизимини жорий қилиниши футзал жамоаларининг янада кучайишига олиб келади" Янгиликлар

Футзал. Ойбек Абдураҳмонов: "Уй-сафар тизимини жорий қилиниши футзал жамоаларининг янада кучайишига олиб келади"

“Нефтчи” - “Сўғдиёна” футзал жамоалари (3:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ойбек Абдураҳмонов “Championat.asia” сайтига интервью берди.

- Ойбек ака, бугунги қўлга киритилган ғалаба билан табриклаймиз.   Кечаги учрашувдан фарқли равишда равишда бугун “Сўғдиёна” футзал жамоаси ғалаба қозонди.   Кеча мағлубият ва бугун эса худди шу жамоа устидан ғалаба. Буни қандай изохлайсиз?
- Биз кечаги мағлубиятдан тўғри хулоса чиқардик. Кечаги ўйинда қўл қўйган хатоларимизни таҳлил қилиб чиқдик, йўл қўйган камчиликларимиздан хулоса чиқардик. Иккинчи ўйинга таркибимизда ҳам ўзгариш қилишга мажбур бўлдим. “Нефтчи” футзал жамоасига қарши янги тактика билан бугунги ўйинда майдонга тушдик ва бу самара берди деб ўйлайман.    

- Бу мураббийнинг шогирдларини ўз вақтида руҳлантира олганлигидан далолатми?
- Ҳа, менимча шундай, хатолар устида ишладик ва ғалаба қозондик.  



- “Сўғдиёна” футзал жамоасига ёш ўйинчиларни саралаш, селекция ишлари ҳақида гапириб ўтсангиз...
- Биз Жиззах вилоятида ўтказилган иккинчи лига баҳсларидан ёш иқтидорли ўйинчиларни мавсум бошида таркибимизга жалб этдик. Таркибимиз асосан ёш маҳаллий футболчилардан иборат.

- Мавсум давомида ҳам ёш иқтидорли футболчиларни таркибга жалб этиб борасизларми?
- Ҳа, биз доимий равишда ёш футболчиларни кузатамиз, улар орасидан иқтидорлиларини таркибимизга жалб этамиз.  Бизга эътибор бериб, шароит яратаётганликлари учун  “Сўғдиёна ” клуби раҳбариятига, ЎФАга, ПФЛга амалга оширилаётган ислоҳотлар учун миннатдорчилик билдираман. Футзалда уй-сафар тизимини жорий қилиниши футзал жамоаларини янада кучайишига олиб келади.      

Бекзод Толибов ёзиб олди.    

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика