UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Лионель Скалони: "Ҳозир Мессисиз ҳам Месси бордек ўйнай оламиз"  0 00:50Нико Уильямс "Барселона"га ўтиш учун маошининг камайишига ҳам рози  2 00:28Улуғбек Бакаев: "Дурангга мос ўйин бўлди"  0 00:14"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Фенербахче"га ўтиши мумкин  0 23:48Максим Шацких: "Ҳисоб 1:0 вақтида биз иккинчи голни уришимиз керак эди"  6 23:12Асрор Алиқулов: "Иккинчи голни уриб олганимиздан кейин футболчилардаги босим йўқолди"  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги мағлубият учун барчадан узр сўрайман"  9 22:50Ўзбекистон U-17 терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам Чилини мағлуб қилди  21 22:05Суперлига. "Машъал" Қўқонда жавобсиз тўртта гол урди  13 21:53Суперлига. "Бухоро" ва "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади  19 21:17Мбемо "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида танлов қилди  0 20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  2 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  5 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  14

Футзал. Осиё чемпионати Туркманистонда эмас, бошқа мамлакатда ўтиши мумкин Янгиликлар

Футзал. Осиё чемпионати Туркманистонда эмас, бошқа мамлакатда ўтиши мумкин

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев футзал бўйича Осиё чемпионати ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Қувайт футбол ассоциацияси клубларни мамлакат чемпионати расман ноябрь ойининг иккинчи ярмига қолдирилгани ҳақида хабар берди. Бу муддат футбол ассоциациясининг 4 ноябрдан 15 апрелга қадар футзал бўйича Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриши кераклигига ҳам ишорадир.

Эслатиб ўтаман, Туркманистон ушбу мусобақани февралда қабул қилиши керак эди. Аммо, ҳали коронавирус расман қайд этилмаган Туркманистон чегараларни ёпиб қўйди ва мусобақа августга кўчирилди. Кейинчалик Туркманистон мусобақани кузда ҳам қабул қила олмаслиги ойдинлашди. Шу билан бирга ОФК ҳомийлар олдидаги мажбуриятлар сабаб Осиё чемпионатини келаси йилга қолдира олмайди. Якунда, Туркманистоннинг ўрнига бошқа мамлакат топилганга ўхшади.

Агар Қувайт шу Осиё чемпионатини қабул қилса, "B" гуруҳида Қувайтнинг рақиблари Япония, Ливан ва Қирғизистон билан ўйинлар яна ҳам муҳимроқ бўлади. Барча Осиё чемпионатлари рейтингида Япония иккинчи, Қирғизистон бешинчи, Ливан еттинчи ва Қувайт саккизинчи ўринда бормоқда. Ушбу гуруҳ бошидан "ўлим гуруҳи" бўлган. Қувайт эса мусобақа мезбони бўлиши мумкин.

Албатта, Туркманистон ва Қувайтнинг жойларини алмаштириш мумкин эди. Туркманистон мусобақа мезбони сифатида биринчи саватчада ўз ўрнини эгаллаган. Бу статуснинг олиб қўйилиши эса ўз-ўзидан имтиёзлардан ҳам маҳрум этилишига олиб келиниши мумкин", - деб ёзади Никимбаев.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика