UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  0 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  0 16:40Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?  1 16:20Ўзбекистон Малайзияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  0 16:11Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Арал" академия: Асосий таркиблар маълум  1 15:45Иброҳимҳалил Йўлдошев терма жамоамиз ихтиёрига келиб қўшилди  5 15:05Таиландга ҳам бир назар ташлаймиз: футзал бўйича Осиё Кубоги бошланмоқда!  2 14:45U-23 Осиё кубоги. Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт"  2 14:32"Барселона"? Йўқ, мен ўсишни истайман"  6 14:05U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди"  9 13:45Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади  5 13:24Футзал. Ўзбекистон Австралияга қарши баҳсда оқ либосларда ҳаракат қилади  3 13:06Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  8 12:37Эшитдик-да! Ўзбекистон кубоги 2-турининг камида 4 та ўйинида VAR ишлайди  8 12:14"Милан» "Фулхэм" ҳимоячиси учун курашишга тайёр  3

Футзал. Олий лиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш санаси маълум бўлди Янгиликлар

Футзал. Олий лиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш санаси маълум бўлди

Футзал янги мавсуми стартига саноқли кунлар қолди.

Аввал хабар берилганидек, 30 август куни “Юнусобод спорт мажмуаси” АГМК ва “Жиззах Кентекс” ўртасидаги Суперкубок учрашувига мезбонлик қилади. 

ЎзПФЛ мавсумий режа ишлаб чиқишдан олдин футзал термаси устози Баҳодир Аҳмедов режалари билан қизиққанди. Маълумки, 27 сентябрь куни Кувайтда Осиё чемпионати старт олади. Шундан келиб чиқиб, сентябрь ойида ички чемпионатнинг фақатгина 1 та тур учрашувини ўтказиш учун имконият бор. Қолган вақт давомида асосий футзалчилар терма жамоа ихтиёрида бўлади. 

Режага кўра, 4-9 сентябрь кунлари чемпионатнинг илк тур учрашувлари Жиззахда бўлиб ўтади. Мос равишда кейинги турлар 18-23 октябрь (Хоразм), 13-18 ноябрь (Тошкент), 1-4 декабрь (Фарғона), 22-25 декабрь (Олмалиқ) кетма-кетлигида ўтади. Бунга қадар ЎзПФЛ бошқа эҳтимолий мезбон шаҳарлардаги залларни ўрганади. Улар талабга жавоб берса, 2023 йилдан бошлаб Қарши, Самарқанд, Бухоро шаҳарлари ҳам футзал чемпионатини қабул қилиши мумкин. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берилади. 

Олий лиганинг 2022/23 йилги мавсумига эртага — 20 август куни қуръа ташланади. Жараён 11:00 дан бошлаб саҳифаларимиз орқали жонли эфирга узатилади. 

Футзал чемпионатининг янги мавсумида ҳам 12 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради. Булар: “Жиззах Кентекс”, АГМК, “Пахтакор”, “Локомотив”, “Бунёдкор”, “Насаф”, “Металлург”, “Максам Чирчиқ”, “Нефтчи”, “Навбаҳор”, BMB, “Oil star”.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика