UZ

Сўнгги янгиликлар

01:20Дембеле ўзи учун "Барселона"да барчаси тугаганини тушуниб етди  3 00:56ЖЧ-2022 саралаши. Саудия Арабистони Уммон устидан кичик ҳисобда устун келди  3 00:30Расман: Шота Арвеладзе "Халл Сити" бош мураббийи  15 00:19"Насаф" хорватиялик ҳужумчига 1.5 млрд сўмга яқин таклиф билан чиқди. Бироқ...   5 00:01Olamsport: Шахмат федерациясининг 53 миллион сўмлик «Малибу»си, Оливейра - Гэтжи жанги эълон қилинди  0 23:35Йилига 400 миллион евро! "Реал Мадрид" ажойиб келишувга эришди  9 23:12Шевченко Польша термасида ишламайди. Мураббий ҳали ҳам "Женоа" билан шартномани бекор қилмади  0 22:52МЮ Диаллони "Рейнжерс"га ижарага берди  0 22:33ЖЧ-2022 саралаши. Бирлашган Араб Амирликлари Сурияни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  9 22:05Бензема "Атлетик" билан ўйинда қатнашадими?  0 21:48Эрон Ироқни мағлубиятга учратиб, ЖЧ-2022 йўлланмасига эга чиқди!   33 21:26"Реал" Каземирога ўринбосар топди  4 21:12Траоре "Барселона"га қайтмоқда  17 20:50АПЛнинг икки клуби "Наполи" ҳужумчиси Осимхен учун курашмоқда  4 20:28Роналду Transfermarkt'дан хафа бўлди ва унинг Инстаграм аккаунтини блоклади  34

Футзал. Олий лиганинг тўртинчи кунги баҳсларидан сўнг мураббийлар қандай фикрда? Янгиликлар

Футзал. Олий лиганинг тўртинчи кунги баҳсларидан сўнг мураббийлар қандай фикрда?

Олмалиқдаги "ОТМК" спорт мажмуасида футзал бўйича мамлакат чемпионатининг учинчи тур ўйинлари давом этмоқда.

Тўртинчи кунги натижалар


Абдужаббор Ғаффоров ("Максам-Чирчиқ" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатдик. Иккинчи бўлимда эса ўйин темпи пасайди. Вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Бизнинг жамоага омад кўпроқ кулиб боқди. 

Шогирдларим бир қисмининг соғлиғи жойида эмас, Жавлон Аноров гриппга чалингани учун бугун майдонга тушмади. Бу турда ушбу футболчилар сафга қайта олишмайди. Шунга қарамасдан, курашишда давом этамиз.


Фарруҳ Зокиров ("Нефтчи" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Биринчи кун ўйинимиз жуда яхши шаклланган «Максам-Чирчиқ»га қарши ўтди. Ўйинга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Вазиятлардан фойдалана олмаганимиз туфайли биринчи бўлимда рақибимиз фойдасига йирик ҳисоб қайд этилди. 

Жамоада икки футзалчи жароҳати сабабли Олмалиққа кела олмади. Биз Олмалиққа кеча етиб келдик. Дам олиш учун етарлича вақт бўлган. 

Олдинда яна иккита ўйин бор. Уларда очко олишга ҳаракат қиламиз.


Равшан Ражабов ("Металлург" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Йигитлар бугун чиройли ўйи намойиш қилишди. Айниқса, Акмал Ҳазратқуловни алоҳида таъкидлаган бўлар эдим. Дарвозабон - ярим жамоа дейишади. Акмал бугун жамоанинг 90 фоизини ташкил этди, дейиш мумкин. 

Ўтган беллашувларда ўз имкониятларимиздан унумли фойдалана олмаганимиз сабаб кўплаб очколарни бой бердик. Жамоамиз энди шаклланиб бормоқда. Таркибдаги 70-80% футзалчиларимиз жамоага энди келиб қўшилишган. Турдан турга ўйинимизни ривожлантириб боришга ҳаракат қиламиз.


Баҳодир Аҳмедов (ҲУАХИН-ЖИЗЗАХ бош мураббийи):

- Шогирдларим бугун ўз ўйинини намойиш эта олишмади, аксинча, жуда ёмон ҳаракат қилишди. Вазиятлардан фойдаланишда, қарши ҳужумларни ниҳоясига етказишда, ташаббусни ўз қўлларига олишда кўплаб хатоликларга йўл қўйишди.

Рақибларимиз эса аксинча, жуда тартибли ўйин кўрсатишди, уларни табриклайман. Бугунги мағлубиятимиз иккинчи йўқотиш бўлди, чемпионат якунида биз учун қимматга тушиши хавфи бор. Мақсадимиз фақат бош соврин экан бундан кейин бирорта ҳам очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ.


Хуршид Тожибоев ("Навбаҳор" футзал жамоаси бош мураббийи):

- "Бунёдкор" ёш таркибга эга эканлигига қарамасдан яхши ўйин кўрсатди. Учрашув аввалида ўтказиб юборилган голлар бизга руҳан таъсир кўрсатди. Ҳисобни тенглаштириш мақсадида рақиб дарвозаси олдида кўплаб хавфли вазиятларни юзага келтирдик, аммо улардан фойдалана олмадик.

Илҳом Юсуфжонов, Ғулом Мамажонов каби етакчиларсиз ҳаракат қилдик. Улар бироз бетоб эканликлари боис жамоамизга ёрдам бера олишмади. Албатта, уларнинг ўрни майдонда яққол сезилди.


Абдулла Бўриев ("Бунёдкор" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Бугун турнир жадвалида ёнма-ён кетаётган икки жамоа ўзаро тўқнаш келди. Шу боис, учрашув қийин ўтишини олдиндан билар эдик. Йигитларнинг руҳияти кўтарилиши учун турнинг илк баҳсидаги ғалаба жуда ҳам зарур эди. 

Биз учун энг оғир тур айнан 3-тур бўлади. Боиси, ҳар уччала рақиб билан мусобақа жадвалида ёнма-ён кетяпмиз. "Максам-Чирчиқ" ҳам, "Металлург" ҳам бугун ғалаба қозонди. Мени хурсанд қилгани, жамоамиз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолдик. Бундан олдинги беллашувларда мунтазам тарзда ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқаётган эдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика