UZ

Сўнгги янгиликлар

10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  3 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  22 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  4 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  19 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  5 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  8 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  169 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  1 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  6

Футзал. Олий лига. Ярим финал. "Ардус" иккинчи финалчи Янгиликлар

Футзал. Олий лига. Ярим финал. "Ардус" иккинчи финалчи

Футзал бўйича XX миллий чемпионатимизнинг ҳал қилувчи палласига ҳам яқинлашиб қолдик.

Кеча амалдаги чемпион "Олмалиқ" финалга чиққан эди. Бугун Тошкентнинг "Ардус" ҳамда Қаршининг "Дўстлик-AIN" жамоалари иккинчи финалчини аниқлаб берадиган ҳал қилувчи учинчи ўйинни ўтказишди. "Ардус" йирик ғалабани қўлга киритди ва финалга йўл олди.

Учрашувнинг биринчи дақиқасидаёқ чиройли комбинацияни Фарҳод Абдумавлонов гол билан якунлади ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Бугун учта ўйинлик дисквалификациядан сўнг "Дўстлик-AIN"нинг асосий дарвозабони Акмал Хазратқулов сафга қайтган, лекин жамоа сардори Ойбек Полвонов сариқ карточкалари иккитага етгани сабабли беллашувни ўтказиб юбормоқда.

Бугунги учрашувни "Ўзбекистон" спорт мажмуасидан бевосита ЎФФ президенти Мираброр Усмонов, ЎФА президенти Фазлиддин Сраджиддинов, МОҚ бош котиби Ойбек Касимов, ЎФФ биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев, ЎФА вице-президенти Жаҳонгир Усмонов, ТЖМ директори Асқар Толибжонов, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаянлар кузатиб боришмоқда.

Олий лига, ярим финал
04.05.2016

"Ардус" - "Дўстлик-AIN" 7:2

Гол: Ф.Абдумавлонов 1, 22, Т.Абдураззоқов 6 (автогол), Д.Раҳматов 19, 26, А.Юнусов 22, 27 - У.Боймаматов 17, Т.Абдураззоқов 39

"Ардус" (биринчи бешлик): Николай Кравченко, Артур Юнусов, Дилшод Ирсалиев, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов.
Захира: Равшан Элибоев, Шахзод Бўриев, Даврон Абдураҳмонов, Элдор Ҳошимов, Даврон Чориев, Илҳом Хамроев, Алан Аминов, Элёр Самадов.

"Дўстлик-AIN": (биринчи бешлик): Акмал Хазратқулов, Феруз Фахриддинов, Шерзод Мустафоев, Тоҳир Абдураззоқов, Шахбоз Аҳмедов.
Захира: Жавоҳир Очилов, Улуғбек Боймаматов, Фарҳод Жумаев, Алишер Ибрагимов, Аъзам Саидаҳматов, Абубакир Усмон.

Огоҳлантиришлар: Ф.Фахриддинов, У.Боймаматов 31



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика