UZ

Сўнгги янгиликлар

12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  2 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  8 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  5 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  5 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  8 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  8 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  3 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  14 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  1 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0

Футзал. Олий лига. Бугунги ўйинлардан кейин мураббийлар фикрлари Янгиликлар

Футзал. Олий лига. Бугунги ўйинлардан кейин мураббийлар фикрлари

Бугун Жиззах ва Олмалиқ шаҳарларида ўтказилаётган мамлакат чемпионати 6-турининг иккинчи кунги ўйинлари ўтказилди.

Баҳслар якунига етгач, жамоалар устозлари ўз фикрлари биоан ўртоқлашишди.

Искандар Маҳмудов (“Строитель-Зарафшон” футзал жамоаси бош мураббийи):

– Рақиб жамоада хавфли вазиятлар кўп бўлди. Тан олиш керак бугун бизга омад кулиб боқди. Барибир, шогирдларим тактик кўрсатмаларимни тўлиқ бажара олишмади. Айниқса, рақиб бешта футзалчи билан ҳаракатланган вақтда жуда ҳам қийналдик.

"Строитель-Зарафшон"билан учрашувдан сўнг (4:5) "темирйўлчилар" устози Фарҳод Мираҳмедов интервью беришдан бош тортди.

Абдулла Бўриев ("Бунёдкор" футзал жамоаси бош мураббийи):

– Бугун оғир бўлишини билардик. 1-2 вазиятда ўз хатоларимиз туфайли гол ўтказиб юбордик ва ўйиндаги интизом йўқолди. 

Ҳакамларнинг хатолари ҳам халақит берди, ўйин жанжал билан тугашига оз қолди. Шу туфайли 3 киши бўлиб қолдик ва гол ўтказдик.

Чарчоқ ҳам ўз таъсирини ўтказяпти. Турлар ораси қисқа бўлгани туфайли жароҳатланган футзалчилар тикланишга улгуришмаяпти.

Лекин ҳаёт давом этади. Кейинги ўйинларга тайёрланишда давом этамиз ва эртага "Навбаҳор"дан очко олишга ҳаракат қиламиз.

Абдужаббор Ғаффоров ("Максам-Чирчиқ" футзал жамоаси бош мураббийи):

– Ўйин жуда юқори темпда ва ҳужумларга бой ўтди. Биринчи голни киритганимиз бизга қўл келди. Вазиятлардан фойдалана олишда бизнинг жамоага омад кўпроқ кулиб боқди, деб ўйлайман. Футзалчиларга яхши ўйин учун раҳмат айтаман.

Равшан Ражабов ("Металлург" футзал жамоаси бош мураббийи):

– Оғир ғалаба бўлди. Қўлга киритилган ютуқ учун йигитларга миннатдорчилик билдираман. Бугун ғолиб бўлишимизнинг асосий сабабчиси дарвозабонимиз ҳисобланади, у кўп вазиятларда бизни қутқариб қолди.

Йигитлар чарчаб қолишди. Шунга танаффусдан кейин биринчи бўлимдаги ўйинимизни намойиш қилолмадик. Вазиятларимизни голга айлантиролмадик ва 2 та тўп ўтказиб юбордик. Лекин охиригача курашган футзалчиларга яна бир бор раҳмат айтаман.

Дилшод Ҳайдарқулов (“Динамо” футзал жамоаси бош мураббийи):

– "Насаф" анча вақтдан буён Олий лигада ўйнаб келади. Ўз вақтида жамоа аъзолари медаллар учун ҳам курашишган. Бугун йигитлар нисбатан камроқ хато қилишди ва таймни 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунладик. 

Танаффусда йигитарга қандай ҳаракат қилиш кераклигини тушунтирдик ва 3 та гол киритиб, ғалаба қозондик. Бугун кучли жамоа ғалаба қозонди, деб ўйлайман.

Хуршид Тожибоев ("Навбаҳор" футзал жамоаси бош мураббийи):

– Жиззах жамоаси билан ўйин осон кечмаслигини билар эдик. Шунга қарамасдан, жамоамиз футзалчилари яхши ҳаракатланишди. Ўз хатоларимиз туфайли голлар ўтказиб юбордик. 

Бугун ҳимоявий ўйин кўрсатдик. Мағлубиятга учраган бўлсак ҳам, футзалчиларим ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим.

Баҳодир Аҳмедов ("Ҳуахин-Жиззах" футзал жамоаси бош мураббийи):

– "Навбаҳор" жамоаси жуда яхши ўйин кўрсатди. Ўз жамоамиз ўйинига келадиган бўлсак, футзалчиларим ўз ўйинини топа олишди, ҳар бир вазиятга жиддий ёндашишди. 

Ўйин менга жуда ёқди, асосийси ғалаба қозондик.

Шуҳрат Ташмедов ("Пахтакор" футзал жамоаси бош мураббийи):

– Учрашув бошида АГМКдан иккита тезкор гол ўтказиб юбордик. Шунга қарамасдан, тезда ўзимизга келдик. Биринчи бўлимда битта гол урдик. 

Иккинчи бўлимни яхши бошлаган эдик. Лекин ўз хатоларимиз эвазига учинчи тўпни ҳам ўтказиб юбордик. Ҳисобни тенглаштира олдик, ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди.

Кейинги ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Александр Петров (АГМК футзал жамоаси бош мураббийи):

– Жуда ҳам қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик. 3:1 ҳисобида ғалаба қозона туриб, иккита гол ўтказиб юборганимиз — ўзимизнинг айбимиз. Иккала гол ҳам оддий хатоларимиз эвазига ўтказиб юборилди. 

Дуранг бу мағлубият эмас. Тушкунликка тушмасдан, ўйнашда давом этамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика