UZ

Сўнгги янгиликлар

22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  0 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса биринчи  0 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  0 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  61 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   2 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  3 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  4 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  2 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6

Футзал. Олий лига. Бугунги баҳслардан кейин мураббийлар фикрлари Янгиликлар

Футзал. Олий лига. Бугунги баҳслардан кейин мураббийлар фикрлари

Бугун Олмалиқ шаҳрида футзал бўйича Олий лига 3-тур учрашувлари бошланди ва 3 та ўйин бўлиб ўтди.

Учрашувлар ниҳоясига етгач, бош мураббийлар фикрларини билдиришди.

Александр Петров (АГМК футзал жамоаси бош мураббийи):

- Жуда қизиқарли ўйин бўлди. Қийин ғалабага эришдик. Ўз хатоларимиз эвазига 2 та гол ўтказиб юбордик. "Динамо" жамоасига яхши ўйин учун миннатдорман.

Дилшод Ҳайдарқулов ("Динамо" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Биринчи бўлимда жамоамиз ғалаба қозонаётган эди. Икки марта ҳисобда олдинда бора туриб, имкониятни бой бердик. Тажрибамиз етишмади деб ўйлайман. Ёш жамоа бўлишига қарамай, вице-чемпионга қарши муносиб қаршилик кўрсатдик. Футзалчиларим кўрсатган ўйиндан кўнглим тўқ. 

Самарқанд шаҳрида футзал академияси ташкил этилган. Болаларни 6-7 ёшидан футзалга жалб қилиб, маҳоратли спортчиларни тарбияламоқчимиз.


Искандар Маҳмудов (“Строитель-Зарафшон” футзал жамоаси бош мураббийи):

- Жамоа кўрсатмаларни бажара олмаяпти. Сабаби ўйин амалиётимиз кам бўлган. Бу қийинчилик туғдирмоқда. Машғулотларнинг таъсири бошқа, лекин ўртоқлик учрашувларини ўтказишимиз лозим. 

Ёш футзалчиларни қидиришда давом этмоқдамиз.

Учрашувдан сўнг йиғилиш ўтказамиз ва хатоларимизни кўриб чиқамиз.

Алишер Юсупов (“Насаф” футзал жамоаси бош мураббийи):

- Футзалчиларим ўйинидан қониқдим. Бут нечта футзалчиларнинг жароҳати бор. 

Кўп вазиятлар яратдик. Улардан унумли фойдалана олдик. 

Эртанги ўйинларга бунданда яхшироқ тайёргарлик кўрамиз. Барча жамоаларни ҳурмат қилган ҳолда майдонга тушамиз. Фақат ғалаба учун курашамиз.


Аҳаджон Юсупов (“Локомотив” футзал жамоаси бош мураббийи):

- Футзалчилар барча кўрсатмаларимизга амал қилган ҳолда ҳаракатланишди. Биз ўйлаган режаларнинг барчасини амалга оширишни уддаладик.

“Пахтакор” жамоасида чарчоқ сезилгандек бўлди. Вазиятлардан фойдалана олишмади деб ўйлайман. Улар беш киши бўлиб чиққанда биз тўғри ҳимояландик. Бундан ташқари, дарвоза бўш қолиб кетган эди, иккита голимиз бўш дарвозага киритилди. Йирик ҳисобни сабаби ҳам шунда.

Шуҳрат Ташмедов (“Пахтакор” футзал жамоаси бош мураббийи):

- Ўйин бошида омадимиз келмади. 2-3 вазиятни голга айлантира олмадик. “Локомотив” жуда яхши жамоа. Чемпионлик учун курашаётган жамоа. 

Биринчи бўлимни ўзидаёқ 5 киши бўлиб ўйнадик. Барчасини бошида қилмоқчи бўлдик, режамизни амалга ошира олмадик. 

Ёш футзалчиларимиз кўп. Уларга тажриба ошириш учун вақт керак. Шунинг учун тажрибали ўйинчиларга таянган ҳолда тактикамизни қуряпмиз. Тўрттала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика