UZ

Сўнгги янгиликлар

22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  5 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  1 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  3 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  12 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0

Футзал. Олий лига. Бугунги баҳслардан кейин мураббийлар фикрлари Янгиликлар

Футзал. Олий лига. Бугунги баҳслардан кейин мураббийлар фикрлари

Бугун Олмалиқ шаҳрида футзал бўйича Олий лига 3-тур учрашувлари бошланди ва 3 та ўйин бўлиб ўтди.

Учрашувлар ниҳоясига етгач, бош мураббийлар фикрларини билдиришди.

Александр Петров (АГМК футзал жамоаси бош мураббийи):

- Жуда қизиқарли ўйин бўлди. Қийин ғалабага эришдик. Ўз хатоларимиз эвазига 2 та гол ўтказиб юбордик. "Динамо" жамоасига яхши ўйин учун миннатдорман.

Дилшод Ҳайдарқулов ("Динамо" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Биринчи бўлимда жамоамиз ғалаба қозонаётган эди. Икки марта ҳисобда олдинда бора туриб, имкониятни бой бердик. Тажрибамиз етишмади деб ўйлайман. Ёш жамоа бўлишига қарамай, вице-чемпионга қарши муносиб қаршилик кўрсатдик. Футзалчиларим кўрсатган ўйиндан кўнглим тўқ. 

Самарқанд шаҳрида футзал академияси ташкил этилган. Болаларни 6-7 ёшидан футзалга жалб қилиб, маҳоратли спортчиларни тарбияламоқчимиз.


Искандар Маҳмудов (“Строитель-Зарафшон” футзал жамоаси бош мураббийи):

- Жамоа кўрсатмаларни бажара олмаяпти. Сабаби ўйин амалиётимиз кам бўлган. Бу қийинчилик туғдирмоқда. Машғулотларнинг таъсири бошқа, лекин ўртоқлик учрашувларини ўтказишимиз лозим. 

Ёш футзалчиларни қидиришда давом этмоқдамиз.

Учрашувдан сўнг йиғилиш ўтказамиз ва хатоларимизни кўриб чиқамиз.

Алишер Юсупов (“Насаф” футзал жамоаси бош мураббийи):

- Футзалчиларим ўйинидан қониқдим. Бут нечта футзалчиларнинг жароҳати бор. 

Кўп вазиятлар яратдик. Улардан унумли фойдалана олдик. 

Эртанги ўйинларга бунданда яхшироқ тайёргарлик кўрамиз. Барча жамоаларни ҳурмат қилган ҳолда майдонга тушамиз. Фақат ғалаба учун курашамиз.


Аҳаджон Юсупов (“Локомотив” футзал жамоаси бош мураббийи):

- Футзалчилар барча кўрсатмаларимизга амал қилган ҳолда ҳаракатланишди. Биз ўйлаган режаларнинг барчасини амалга оширишни уддаладик.

“Пахтакор” жамоасида чарчоқ сезилгандек бўлди. Вазиятлардан фойдалана олишмади деб ўйлайман. Улар беш киши бўлиб чиққанда биз тўғри ҳимояландик. Бундан ташқари, дарвоза бўш қолиб кетган эди, иккита голимиз бўш дарвозага киритилди. Йирик ҳисобни сабаби ҳам шунда.

Шуҳрат Ташмедов (“Пахтакор” футзал жамоаси бош мураббийи):

- Ўйин бошида омадимиз келмади. 2-3 вазиятни голга айлантира олмадик. “Локомотив” жуда яхши жамоа. Чемпионлик учун курашаётган жамоа. 

Биринчи бўлимни ўзидаёқ 5 киши бўлиб ўйнадик. Барчасини бошида қилмоқчи бўлдик, режамизни амалга ошира олмадик. 

Ёш футзалчиларимиз кўп. Уларга тажриба ошириш учун вақт керак. Шунинг учун тажрибали ўйинчиларга таянган ҳолда тактикамизни қуряпмиз. Тўрттала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика