UZ

Сўнгги янгиликлар

15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  6 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   0 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  7 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  6 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  11 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  16 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  5 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3

Футзал. ОЧ чорак финалидан олдин матбуот анжумани ўтказилди Янгиликлар

Футзал. ОЧ чорак финалидан олдин матбуот анжумани ўтказилди

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати чорак финалида Вьетнамга қарши баҳс олиб бориши ҳақида хабар берилганди.

Бугун, 7 февраль куни 1/4 финал беллашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов бўлажак беллашув олдидан қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

“Аввало, чорак финалга қадар етиб келган жамоаларни табриклайман. Вьетнам шаклланган жамоага эга эканини, яхши ўйнашини биламан. Бўлажак рақиб билан Туркманистонда Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида баҳслашганмиз. Ўшанда ҳам чорак финалда рўбаро келиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганмиз.

Эртанги ўйинга аъло даражада тайёрланиб, майдонда бор кучимизни берамиз. Йиллар давомида тўпланган тажриба бизга кўмак беради. Бироқ, олдинги ўйинлар тарихда қолди, ҳозир янги ўйинлар ҳақида ўйлаш керак”, – деди Баҳодир Аҳмедов.


Вьетнам терма жамоаси бош мураббийи Мигель Родриго ҳам Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ўзбекистон терма жамоаси Осиёнинг кучли жамоаларидан бири саналади. Жамоа 2010 йилдан буён совринли ўринларни эгаллаб келмоқда. Рақибнинг йиллар давомида тўплаган ушбу тажрибаси уларга устунлик беради. Биз ҳимояни мустаҳкам ушлашимиз лозим. Бўлажак ўйинда ҳеч кимга осон бўлмайди”, – деди Мигель Родриго.


Эслатиб ўтамиз, эртага бўлиб ўтадиган Вьетнам - Ўзбекистон учрашуви Тошкент вақти билан 16:00да старт олади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика