UZ

Сўнгги янгиликлар

21:17Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"  0 20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  0 19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  8 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  34 18:54Суперлига. ОКМК – "Нефтчи" 1:0 (матнли трансляция)  45 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4 17:53"Манчестер Юнайтед" Родриго учун таклиф тайёрламоқда  5 17:25Эмилиано Мартинеснинг хизматлари "Барселона" ва МЮга таклиф қилинди  11 16:57BBC канали Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини танқид қилган Линекерни ишдан бўшатмоқчи  17 16:30Чемпионликни бой берган "Аякс" бош мураббийи истеъфога чиқди  3 16:03"Манчестер Сити" Украина терма жамоаси ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 15:34Роналду яқин орада фаолиятини тугатиш ниятида эмас  7 15:08Артета: "Арсенал" сўнгги уй ўйинида АПЛни ютишини орзу қилгандим"  4 14:45Breaking! "Манчестер Юнайтед" Матеус Кунья билан шартнома имзолашга яқин!  4 14:27"Лочинлар" "қалдирғочлар"нинг "қанотини қайирган" ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3

Футзал. ОЧ-2014 саралаш: Қирғизистоннинг таваккалчилиги ўзини оқламади Янгиликлар

Футзал. ОЧ-2014 саралаш: Қирғизистоннинг таваккалчилиги ўзини оқламади

5 ноябрь, сешанба куни футзал бўйича Осиё чемпионати Жанубий ва Марказий Осиё саралаш гуруҳи ўйинлари старт олди.
Мусобақани Қирғизистон ва Тожикистон футзал терма жамоалари ўртасидаги ўйин очиб берди. Учрашув Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтди.

Учрашувдан аввал кўпчилик Қирғизистон футзал терма жамоаси имкониятларини юқори баҳолаган эди. Қирғизистонликлар бунгача бир неча Осиё чемпионатлари финал босқичларида иштирок этишган, вақтида совринли ўринларга ҳам даъвогарлик қилишган эди. Тожикистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Дамир Камолитдинов эса ўйиндан аввал ташкил этилган матбуот анжуманида терма жамоанинг 80 фоизи профессионал футзалчилар эмас, катта футбол вакиллари эканлигини қайд этиб ўтганди.

Бироқ учрашувда барчаси бошқача кўриниш олди. Тожикистон футзал терма жамоаси бутун ўйин давомида катта ташаббусга эга бўлди. Ўйин бошидан Қирғизистон дарвозаси олдида қатор вазиятлар юзага келтирган тожиклар танаффусга 4:0 ҳисобидаги устунлик билан чиқиб кетишди. 11-дақиқада терма жамоа сардори Алишер Ўлмасов ҳисобни очган бўлса, 15-дақиқада Шерзод Жумаев ҳисобдаги фарқни оширди. 16- ва 19-дақиқаларда учрашув қаҳрамонига айланган Хуршед Маҳмудов томонидан киритилган гол ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди.

Иккинчи бўлимда қирғизлар вазиятни ўзгартириш учун астойдил ҳаракат қилишди ва ҳисобни икки тўп фарқигача қисқартира олишди. Бунда Қирғизистон терма жамоасининг ўйновчи бош мураббийи Нуржан Жетибаевнинг ҳиссаси катта бўлди. Биринчи бўлимда ҳам бир қатор қулай вазиятларга эга бўлиб, улардан фойдалана олмаган мураббий иккинчи бўлимнинг 14-дақиқасида ҳисобни қисқартирди. 30-дақиқада эса Дилшод Қодиров ҳисобни 4:2 кўринишига келтирди. Бу вақтга келиб қирғизлар таваккалчилик қилиб, майдонда беш ўйинчи билан ҳаракат қилишаётган эди – дарвоза бўш қолганди. Айнан дарвозанинг бўш қолгани тожикларга қўл келди – 36, 37 ва 38-дақиқаларда Қирғизистон дарвозасига кетма-кет учта гол кириб, ўйин тақдири деярли ҳал бўлди.

2-турда Қирғизистон футзал терма жамоаси Туркманистонга қарши баҳс олиб борса, Тожикистон саралаш ўйинлари мезбони – Ўзбекистонга рақиб бўлади. Қирғизистон иштирокидаги ўйин 6 ноябрь, чоршанба куни соат 16:00да бошланса, Тожикистон ўз ўйинини худди шу куни 19:00да ўтказади. Ҳар иккала ўйин Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида ўтказилади.

Футзал бўйича Осиё чемпионати-2014 саралаш
Жанубий ва Марказий Осиё саралаш гуруҳи, 1-тур учрашуви
5 ноябрь, сешанба
ҚИРҒИЗИСТОН – ТОЖИКИСТОН 4:8 (0:4)
Голлар:
Нуржан Жетибаев (24, 36), Дилшод Қодиров (30), Михаил Сундеев (40) – Алишер Ўлмасов (11, 36), Шерзод Жумаев (15), Хуршед Маҳмудов (16, 19, 37, 38, 40).
Огоҳлантиришлар: Уланбек (8), Эмиль Канетов (25).
ҚИРҒИЗИСТОН:
Дарвозабонлар: Николай, Иурии, Омон.
Ўйинчилар: Мирланбек, Руслан Ермеков, Рустам Ермеков, Уланбек, Иляс, Дилшод Қодиров, Сотиболди, Мақсадбек, Эмиль Канетов, Михаил Сундеев, Нуржан Жетибаев.
ТОЖИКИСТОН:
Дарвозабонлар: Мирали Шарипов, Муродулло Алиқулов, Шуҳрат Бибудов.
Ўйинчилар: Мансур Мамедбобоев, Хуршед Маҳмудов, Шерзод Жумаев, Алишер Ўлмасов, Орзу Додхудоев, Беҳруз Абдуалимов, Самад Шоҳзуҳуров, Далер Оқназаров, Акбар Муҳамедов, Шаҳром Шодиев.
Бош ҳакам: Али Ризо Суҳробий-Болсиний (Эрон).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика