Футзал. "Локомотив" Ўзбекистон Кубоги финалига чиқа олмади

Narzulla Saydullayev
14 фев 2014, 15:39
13 февраль куни футзал бўйича XVIII Ўзбекистон Кубогининг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди.
Дастлаб "Ўзсаноатқурилишбанк" – "Дўстлик-AIN" ўртасидаги баҳсда 4:4 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса Қарши клуби омадлироқ чиқишди - 6:5.

"Максам-Чирчиқ" - "Локомотив" ўртасидаги ўйинда ҳам 4:4 ҳисоби қайд этилди. Бу сафарги пенальтилар сериясида чирчиқликлар 6:5 ҳисобида зафар қучишди.

Финалда "Максам-Чирчиқ" ва "Дўстлик-AIN" жамоалари тўқнаш келишади.

Ўзбекистон Кубоги:
Ярим финал
13 февраль, пайшанба

Ўзсаноатқурилишбанк – Дўстлик-AIN 4:4 (пенальти 5:6)
Максам-Чирчиқ - Локомотив 4:4 (пенальти 6:5)

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia