UZ

Сўнгги янгиликлар

00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  2 00:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид" (онлайн ҳисоб)  9 00:00ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ 1:0 (матнли трансляция)  47 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  3 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  12 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10

Футзал. ЖЧ. Расмий мусобақаларда Эронга фақат икки терма жамоа 8+ гол урганди Янгиликлар

Футзал. ЖЧ. Расмий мусобақаларда Эронга фақат икки терма жамоа 8+ гол урганди

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бир оз олдин якунига етган нимчорак финал ўйинида Эрон терма жамоаси дарвозасига 8 та тўп киритди.

Вакилларимиз дунё рейтингида 5-ўринда бораётган ва ўтган жаҳон биринчилигида бронза медалини қўлга киритган Эронга қарши мардонавор кураш олиб боришди.

Форслар бир ўйинда саккизта ва ундан кўп гол ўтказиб юборган ҳолатлар жуда камёб ҳисобланади. Расмий мусобақаларда фақатгина Испания ва Бразилия бунга эриша олган. 

Энди эса уларнинг сафига Ўзбекистон ҳам қўшилди. Албатта, бу натижа ғалаба орқали қўлга киритилишини кўпчилик мухлисларимиз жуда исташганди.

Расмий мусобақалар:

ЖЧ-1992

Испания – Эрон 9:6

ЖЧ-1996

Бразилия – Эрон 8:3

ЖЧ-2021

Ўзбекистон – Эрон 8:9

Шундай қилиб, вакилларимиз нимчорак финалда "Осиё Бразилияси"га 8+ гол уришнинг уддасидан чиқиб, бу борада 5 карра жаҳон чемпиони Бразилия ҳамда 2 марта дунёда тенгсиз деб топилган Испания билан бир қаторга жойлашди.

Бошқа турнирлар ва ўртоқлик учрашувлари:

Рио-де-Жанейро-2000. Бразилия – Эрон 8:1

2004 йилги ўртоқлик ўйинлари

Эрон – Россия 3:8

Бразилия – Эрон 8:2

Бразилия – Эрон 10:4

Каспий кубоги-2019

Россия – Эрон 9:3

Шу тариқа, эронлик футзалчилар ўз тарихида илк бор 8+ гол ўтказган ҳолда ғалабага эришишди. Муҳаммад Нозимашарий шогирдларига ЖЧ-2021 чорак финалида Қозоғистон рақиблик қилади. Мазкур баҳс 27 сентябрга белгиланган.

Рейтинг: +55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика