UZ

Сўнгги янгиликлар

23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  2 23:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Шеффилд Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  3 23:12АПЛ. "Эвертон" – "Ливерпуль". Таркиблар аниқ!   1 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  20 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  3 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  4

Футзал. ЖЧ. Расмий мусобақаларда Эронга фақат икки терма жамоа 8+ гол урганди Янгиликлар

Футзал. ЖЧ. Расмий мусобақаларда Эронга фақат икки терма жамоа 8+ гол урганди

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бир оз олдин якунига етган нимчорак финал ўйинида Эрон терма жамоаси дарвозасига 8 та тўп киритди.

Вакилларимиз дунё рейтингида 5-ўринда бораётган ва ўтган жаҳон биринчилигида бронза медалини қўлга киритган Эронга қарши мардонавор кураш олиб боришди.

Форслар бир ўйинда саккизта ва ундан кўп гол ўтказиб юборган ҳолатлар жуда камёб ҳисобланади. Расмий мусобақаларда фақатгина Испания ва Бразилия бунга эриша олган. 

Энди эса уларнинг сафига Ўзбекистон ҳам қўшилди. Албатта, бу натижа ғалаба орқали қўлга киритилишини кўпчилик мухлисларимиз жуда исташганди.

Расмий мусобақалар:

ЖЧ-1992

Испания – Эрон 9:6

ЖЧ-1996

Бразилия – Эрон 8:3

ЖЧ-2021

Ўзбекистон – Эрон 8:9

Шундай қилиб, вакилларимиз нимчорак финалда "Осиё Бразилияси"га 8+ гол уришнинг уддасидан чиқиб, бу борада 5 карра жаҳон чемпиони Бразилия ҳамда 2 марта дунёда тенгсиз деб топилган Испания билан бир қаторга жойлашди.

Бошқа турнирлар ва ўртоқлик учрашувлари:

Рио-де-Жанейро-2000. Бразилия – Эрон 8:1

2004 йилги ўртоқлик ўйинлари

Эрон – Россия 3:8

Бразилия – Эрон 8:2

Бразилия – Эрон 10:4

Каспий кубоги-2019

Россия – Эрон 9:3

Шу тариқа, эронлик футзалчилар ўз тарихида илк бор 8+ гол ўтказган ҳолда ғалабага эришишди. Муҳаммад Нозимашарий шогирдларига ЖЧ-2021 чорак финалида Қозоғистон рақиблик қилади. Мазкур баҳс 27 сентябрга белгиланган.

Рейтинг: +55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика