UZ

Сўнгги янгиликлар

13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  0 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  0 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  9 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  17 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3

Футзал. Дилшод Раҳматов: "Чемпионат қизиқ ўтди. Лекин терма жамоада эса ўша гап. Иккиси икки хил нарса" Янгиликлар

Футзал. Дилшод Раҳматов: "Чемпионат қизиқ ўтди. Лекин терма жамоада эса ўша гап. Иккиси икки хил нарса"

Куни кеча футзал бўйича жорий йилги Осиё чемпионати баҳсларига қуръа ташланди.

Унга кўра вакилларимиз гуруҳ босқичида Тожикистон, Туркманистон, Баҳрайн билан беллашади. Табиийки, доимгидек футзалчиларимиздан юқори натижа кутамиз. Сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаров билан суҳбатда бўлган терма жамоа етакчиси Дилшод Раҳматов қуръа ҳақидаги фикрларини билдирди.

- Қуръа ҳақида фикрларингиз қандай? Қайси терма жамоалар билан тўқнаш келишимизни кутган эдингиз?

- Бундай рақибларни кутмагандим. Қўшниларимиз билан бир гуруҳга тушишимиз хаёлимга келмаганди. Гуруҳимиздаги терма жамоалар тўғрисини айтиш керак Ўзбекистон даражасида эмас. Биз улардан анча олдиндамиз, деб ўйлайман. Қулай тарафи шуки, гуруҳ учрашувлари ўйинимизни кейинги босқичга янада оптималлаштиришга ёрдам беради. Рақибларни ҳурмат қилиб ўз ўйинимизни ўйнаймиз.

- Агарда финалгача борсак катта эҳтимол билан Эрон ёки Япония билан ўйнаймиз. Ўтган йилги Жаҳон чемпионатида Эрон билан қандай кураш олиб борганимизни кўпчилик кўрди. Бу сафар уларни енгиб Осиё чемпиони бўлиш вақти келмадимикин?

- Ҳали тарихда Осиё чемпиони бўлмаганмиз. Бунга жуда кўп яқин келдик. Менимча бунинг вақти келди. Эрон, Япония анча илгарилаб кетган. Уларни мағлуб этишга куч топа оламиз. Ҳаракат қилишдан тўхтамаймиз.

- Мусобақа фаворитлари маълум. Яна қайси терма жамоадан кутилмаган совға кутяпсиз?

- Таиланд ва Вьетнамни ҳам фаворитлар қаторига қўшаман. Қолаверса, Индонезия анча ўсишга эришди. Ливан ҳам бош оғриқ бўлади. Баҳодир Аҳмедов ва Нодир Элибоев бошчилигида тайёргарлик кўрдик. Ўртоқлик учрашувларида қатнашдик. Саралаш босқичида юз фоизлик натижа қайд этдик. Берамиз, деб ваъда қилишган, кутяпмиз. Рағбатлантиришса кайфиятимиз янада кўтариларди. Бизга, футзалга бўлган эътибор ЎФА томонидан қандай бўлса, натижа ҳам шунга яраша бўлади. Осиё чемпионати маҳалла турнири эмас. Ўйлайманки, яхши шароит ва ўртоқлик учрашувлари ташкил қилиб беришади. Мухлислар биздан доим юқори натижа кутишади. Ўзбекистон Жаҳон чемпионати, Осиё чемпионатларида яхши иштирок этган. Охирги 10 йилликдаги барча қитъа чемпионатларида медаль олганмиз. Бу сафар ҳам мазкур анъанани давом эттирамиз, деган умиддаман. Бу йилги Ўзбекистон чемпионати зўр ўтди. Илк бор U-18 чемпионати ўтказилди. Биринчи лигада кураш яхши кечди. "Oil Star", BMB Олий лигага чиқиш учун охиригача интиргани сақлаб қолди. Диёр Имомхўжаев футзал учун кўп ишлар қилди. Жиззах кўп турларга мезбонлик қилди. Чемпионат қизиқ ўтди. Лекин терма жамоада эса ўша гап. Иккиси икки хил нарса.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика