UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  0 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   0 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  2 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  1 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  11 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  14 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  8 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  1

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун EREM билан ўйнайди Янгиликлар

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун EREM билан ўйнайди

Октябрь ойида бўлиши режалаштирилган футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларига ҳозирлик жараёнини бошлаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси пойтахтимизда йиғин ўтказаётганидан хабарингиз бор.

Терма жамоамиз вакиллари кунига 2 маҳалдан “Бунёдкор” академияси залида машғулотлар олиб бормоқда. Терма жамоа ўзагини шакллантириш ҳамда футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган футзалчилар ҳаракатларини кўздан кечириш мақсадида бош мураббий Баҳодир Аҳмедов ушбу йиғинда 18 нафар футзалчини синаб кўрмоқда.

Йиғин доирасида 2 та назорат учрашуви ўтказилади. Ҳар икки ўйинда ҳам терма жамоамизга қўшни Қирғизистоннинг етакчи клуби – EREM рақиблик қилади. Дастлабки баҳс бугун соат 10:30да “Бунёдкор” академияси залида ташкил этилади. Иккинчи назорат беллашуви эса 24 июль куни бўлиб ўтади.

Таъкидлаш жоиз, ушбу йиғин 26 июль санасига қадар давом этади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика