UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  6 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  1 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  1 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  12 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  6 20:20U23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  9 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  14 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  13 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  4 18:27ЎФА легионерларимиздан бирининг Осиё Кубогида иштироки бўйича келишувга эришди  7 17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0 17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  19 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  9

Футзал бўйича Европа чемпионати ҳақида Янгиликлар

Футзал бўйича Европа чемпионати ҳақида

Чоршанба оқшомида футзал бўйича Европа чемпионати бошланади. Футболнинг укаси унчалик машҳур эмас, лекин барибир у ўзининг динамикаси ва гўзаллиги билан миллионлаб мухлислар эътиборини тортади.

Турнир қачон ва қаерда бўлиб ўтади

Нидерландияда футзал бўйича Европа чемпионати бўлиб ўтади. Охирги марта нидерландлар ўтган асрда, аниқроғи, 1989 йилда йирик футзал турнирига мезбонлик қилганди. Кейинроқ ушбу заминда жаҳон чемпионати ўтказилди.

Турнир 19 январда бошланиб, 6 февралда якунланади. Очилиш ўйинига ҳам, финалга ҳам Амстердам мезбонлик қилади. Шу билан бирга, мусобақанинг бир қатор ўйинлари Нидерландиянинг бошқа бир шаҳри – Гронингенда бўлиб ўтади.


Формат

Футзал бўйича Европа чемпионати 12 тадан 16 та жамоага кўпайтирилди. Улар ҳар бири тўртта жамоадан иборат тўрт гуруҳга бўлинган. Турнир формати оддий – ўз гуруҳларида биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар кейинги босқичга йўл олишади. Чорак финал кросс тартибда (иккинчи ўрин билан биринчи ўрин), А ва В гуруҳлари вакиллари, шунингдек, C ва D гуруҳдагилар бир-бири билан кесишади.


Гуруҳлар

Юқорида айтиб ўтганимиздек, ҳар бир гуруҳда тўртта жамоа иштирок этади. Қуйида жамоаларнинг квартетлар бўйича тақсимланишини келтирамиз. Қавслар ичида жамоаларнинг Европа чемпионатлари финал босқичларида илгари неча марта иштирок этгани кўрсатилган. Умуман олганда, турнир 11 марта ўтказилган.

А: Нидерландия (5), Сербия (6), Украина (10), Португалия (9).

В: Қозоғистон (2), Италия (11), Словения (6), Финляндия (0).

С: Россия (11), Польша (2), Словакия (0), Хорватия (5).

D: Грузия (0), Испания (11), Озарбайжон (5), Босния ва Герцеговина (0).

Фаворитлар

Испания ҳар доим футзал бўйича Европа чемпионатининг асосий фаворити ҳисобланади. "Қизил Фурия" 11 мусобақадан 7 тасида ғалаба қозонган. Тўрт йил олдин испанлар финалда Португалияга ютқазиб, чемпионликни ҳимоя қила олмагандилар. "Европанинг Бразилияси" эндиликда кубокни ўз қўлларида сақлашга ҳаракат қилишади.

Фаворитлар қаторида Россия ҳам бор. Россия охирги тўрт турнирда иккинчи (3 марта) ёки учинчи (1 марта) ўринни эгаллади.

Италия ҳам фаворитлар рўйхатида, бироқ сўнгги икки қитъа мусобақасида "адзурра" ҳатто ярим финалга ҳам чиқа олмаган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика