

Афғонистон футбол федерацияси Ўзбекистон футбол ассоциациясига ҳар икки мамлакат терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ташкил этиш борасида таклиф билан чиқди. ЎФА мазкур таклифга ижобий жавоб берди ва шу тариқа 12-13 октябрь саналарида пойтахтимизда Ўзбекистон ҳамда Афғонистон терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказиладиган бўлди.
Таъкидлаб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20-23 октябрь кунлари Таиландда ўтказиладиган халқаро мусобақада иштирок этади. Афғонистонга қарши бўладиган учрашувлар мазкур мусобақага тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.



