UZ

Сўнгги янгиликлар

07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  0 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  6 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  1 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  5 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8

Футзал. 3-тур. 3-кун. "Пахтакор" – "Локомотив" 1:7 (+ фото) Янгиликлар

Футзал. 3-тур. 3-кун. "Пахтакор" – "Локомотив" 1:7 (+ фото)

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати 1-босқич 3-тур 3-кун беллашувлари доирасида пешқадам "Локомотив" "Пахтакор" билан ўйнади.
Тошкент дербисида "темирйўлчилар" 7:1 ҳисобида зафар қучишди. Артур Юнусов учрашувда учта гол уришга муваффақ бўлди.

"Пахтакор" – "Локомотив" 1:7
Голлар: Илнар Бахтиев 37 - Фурқат Азизов 6, 37, Фахриддин Самегов 6, Артур Юнусов 24, 32, 39, Ислом Комолжонов 34,
“Пахтакор”: Элёр Самадов, Иномжон Қодиров, Нодир Исроилов, Элбек Бакаев, Илнар Бахтиев, Маҳкам Нигматов, Александр Картаузов, Евгений Холмуҳамедов, Зуҳриддин Зиёмуҳамедов, Алан Аминов, Билолиддин Исроилов, Азизжон Рахимжонов, Алишер Ғуломов, Артур Аминов
“Локомотив”: Муродхўжа Азаматов, Андрей Шлёма, Фарход Мирахмедов, Олег Холмуҳамедов, Фаҳриддин Самегов, Фурқат Азизов, Даврон Чориев, Зафар Азаматов, Дониёр Усмонов, Аббосжон Пўлатов, Олег Тукмаков, Ислом Комолжонов, Артур Юнусов.

Учрашув тугагач "Локомотив " устози Аҳад Юсупов ўз фикрларини билдирди: 

"Кечаги мағлубиятдан сўнг йигитлар ўзларига келиши қийин бўлди, бироқ мағлуб бўлмайдиган жамоа бўлмайди. Шундан хулоса қилган шогирдларим бугун чиройли ўйин намойиш этишди ғалабага эришишди. "Пахтакор"да ҳозир асосан ёшлар ўйнашмоқда, биз таркибимизда эса тажрибали футзалчилар кўп".

- Кечаги мағлубиятга нима сабаб бўлди?
- Ушбу мағлубият учун барча айбни ўз зиммамга оламан. Биласиз биз Осиё чемпионлар лигасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиламиз. Ушбу мусобақага тайёргарлик сифатида кеча бир нечта вазиятларни синовдан ўтказмоқчи бўлгандик. Аввало мен, ундан кейин йигитлар рақибни менсишмади, шу боис ҳам мағлуб бўлдик. Қаршининг "Дўстлик AIN" жамоаси чемпионат дебютанти бўлишига қарамай чиройли ўйин намойиш этмоқда.


Толибжон Қосимов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика