UZ

Сўнгги янгиликлар

16:17Иродали Усмонов!  0 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  0 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  0 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди хотиржамликка берилиш керак эмас"  5 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  4 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  2 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  3 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  4 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  14 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  31 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналдуга катта миқдорда товон тўлайди  6 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  1 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1

Футболни янги босқичга олиб чиқиш бўйича ишлаб чиқилаётган Президент фармонини такомиллаштириш муҳокамага қўйилди Янгиликлар

Футболни янги босқичга олиб чиқиш бўйича ишлаб чиқилаётган Президент фармонини такомиллаштириш муҳокамага қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон лойиҳаси эълон қилиниш арафасида турибди.

Сўнгги йилларда халқимизининг саломатлиги тўғрисида ғамхўрлик қилиш, маънавий ва жисмоний баркамол авлодни шакллантириш, миллионлар ўйини бўлган ва мамлакатимизда алоҳида ўрин тутадиган футболга аҳолини, айниқса ёшларни кенг жалб этиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Мазкур фармонда Ўзбекистонда футболни аҳоли ўртасида энг оммавий спорт турига айлантириш, юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш, саралаб олиш ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш, мамлакат футболини ривожланган мамлакатлар билан рақобат қила оладиган даражага етказиш, халқаро талаб ва стандартлар асосида футбол бўйича мутахассисларни тайёрлаш, футбол клублари фаолиятини ривожлантириш, терма жамоалар учун ўқув-машқ жараёнини самарали ташкил этиш, мамлакатимизда футбол бўйича йирик халқаро мусобақалар, жумладан, ўсмирлар, ёшлар ва хотин-қизлар жамоалари ўртасида жаҳон ва қитъа биринчиликларини ўтказиш мақсадида Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари бўйича фармон лойиҳаси тайёрланди ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Фармон лойиҳаси футболни янги босқичга олиб чиқиш бўйича 18 та банд, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида профессионал футболни ривожлантириш схемаси (4 йўналишда), 5 бобдан иборат Ўзбекистонда футболни 2030 йилгача янги босқичга олиб чиқиш концепцияси, 2019-2020 йилларда амалга ошириладиган “Йўл харитаси”, 7 қисмни ўзида жамлаган 2030 йилгача футболни ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари, 2020–2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги футбол маҳорат мактабларини ташкил этиш, уларда қурилиш ва реконструкция ишларини жадвали, Республика Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиладиган профессионал футбол клублари устав фондидаги давлат улушлари ва хўжалик жамиятларининг улушлари рўйхати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар каби иловалардан ташкил топган.

Лойиҳанинг тўлиқ матни билан танишиш, таклиф ва мулоҳазалар учун ҲАВОЛА


Сиз ҳам ушбу фармон муҳокамасида иштирок этишингиз ва ўз таклифларингизни ёзиб қолдиришингиз мумкин. 

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика