
Туркия чемпионати доирасидаги «Бешиктош» - «Қосимпошо» ўртасидаги ўйин вақтида қизиқарли вазият содир бўлди. Мезбонлар 1:0 ҳисобида олдинда бораётган вақтда «Қосимпошо» ҳимоячиси Райан Донк майдондаги иккинчи тўпни қўлига олади, шу вазиятда майдонни нариги томонидаги тўп унинг жарима майдони ичига келади. Голландиялик ҳимоячи шу заҳоти қўлидаги тўпни «Бешиктош» ҳужумчиси томонга отади, тўп майдондаги тўпга тегади ва ўйин тўхтатилади. Бу вазият учун ҳакам Донкни сариқ карточка билан жазолади.