UZ

Сўнгги янгиликлар

21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  1 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  6 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  3 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  21 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  7 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  37 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2

Футболимиз шарафсизларига (ФР блоги) Янгиликлар

Футболимиз шарафсизларига (ФР блоги)

Вафот этганларда танлаш имконияти йўқ, уларнинг қаршисида фақат битта йўл бор: у ҳам бўлса, мозорга йўналган.

Ўлгунга қадар қаршимизда терилиб турган йўллардан ташқари, танлов эркинлигимиз ҳам бўлади. Масалан, сизни ушбу мақолага кириш учун кимса мажбурламагани каби. 

Эринмаган банда, охирги 6 ойда шундайлардан 183 тасини ёзиб қўйибман. Барчаси ўзбек футболига аталган ва танқидий руҳдагилари салмоқли. Бугун таҳдидлар билан безатилган навбатдаги "гулдаста"ни ола туриб, ўйлаб қолдим: 20 ёшда анчагина душман орттириб улгурибман. Нима қиляпман? Қаерга кетяпман? Бу йўлнинг охирида нима бор?

Журналистнинг ўз функцияси мавжуд. Биз ахборот берамиз, қўлидан келганлар йўл кўрсатади, яна ҳам устунроқлар таҳлил қилади, Худодан бошқасидан қўрқмайдиганлар танқиддан ҳам қочмайди.

Мен журналистикага кириб келган вақтларим спорт оламида танқидий руҳда қалам тебратадиган саноқли устозларимиз бор, улар орасида фақатгина Алишер Никимбаев фаол эди. Кўплар ўзбек футболи ҳақида ёзмай қўйган ёки унинг ичида бошқа функцияни бажара бошлаганди. 

Баъзи хатоларни пайқашга ақлим етгани учун уларни оммага кўрсатишни бошладим. Қанчалик уддаладим ёки йўқ, 1 йил ичида раҳбариятдан тортиб оддий ўйинчигача — барчани ўзим билан ҳисоблашишга мажбур қила олдим.

Журналистика орқали қиладиган даромадим жуда ҳам кичкина. Бу соҳада қолсам, ўзбек футболчилар ёки баъзи мураббийларнинг йиллик даромадини бир умр ишлаб ҳам топа олмаслигимни идрок қиламан. Аммо уларнинг барчасидан устунроқман.

Чунки мен халқ ёки давлат пуллари билан молиялаштириладиган ўзбек футболига катта пул топиш, бойиб кетиш учун кириб келмадим. Хусусий нашрдаги фаолиятим давомида ҳеч қачон бировдан рағбат кутмадим. Аксинча, унинг оз бўлса ҳам яхшиланиши учун қўлимдан келган ҳаммасини қилиб келяпман (шунчаки, яхши кўрганим учун).

Одам боласи 9 та мақтовни унутиб, 1 та танқидни эслаб қолаверар экан, душманлик қиладиганлар ортиб бораверади, начора. Лекин тўхтаб қолиш йўқ. Қандайдир кичкина одамчаларнинг жуссасидан каттароқ таҳдидларидан қўрқсам, бу йўлни танламас эдим. Шу туфайли барчангизга улкан сабр тилайман...

P.s. Бандасидан чўчимайман. Телефон рақамимни оммага тарқатиб, яқинларимнинг тинчини бузаётганлардан ҳеч қўрқмайман. Умид қиламанки, бугун эркак бўлишни эплолмаганлар ҳам қачондир катта йигитга айланишади. 

Муаллиф :
Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика