UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  0 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  0 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  1 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  4 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  10 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  23 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  1 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  10 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  13 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  8 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0

Футболимиз шарафсизларига (ФР блоги) Янгиликлар

Футболимиз шарафсизларига (ФР блоги)

Вафот этганларда танлаш имконияти йўқ, уларнинг қаршисида фақат битта йўл бор: у ҳам бўлса, мозорга йўналган.

Ўлгунга қадар қаршимизда терилиб турган йўллардан ташқари, танлов эркинлигимиз ҳам бўлади. Масалан, сизни ушбу мақолага кириш учун кимса мажбурламагани каби. 

Эринмаган банда, охирги 6 ойда шундайлардан 183 тасини ёзиб қўйибман. Барчаси ўзбек футболига аталган ва танқидий руҳдагилари салмоқли. Бугун таҳдидлар билан безатилган навбатдаги "гулдаста"ни ола туриб, ўйлаб қолдим: 20 ёшда анчагина душман орттириб улгурибман. Нима қиляпман? Қаерга кетяпман? Бу йўлнинг охирида нима бор?

Журналистнинг ўз функцияси мавжуд. Биз ахборот берамиз, қўлидан келганлар йўл кўрсатади, яна ҳам устунроқлар таҳлил қилади, Худодан бошқасидан қўрқмайдиганлар танқиддан ҳам қочмайди.

Мен журналистикага кириб келган вақтларим спорт оламида танқидий руҳда қалам тебратадиган саноқли устозларимиз бор, улар орасида фақатгина Алишер Никимбаев фаол эди. Кўплар ўзбек футболи ҳақида ёзмай қўйган ёки унинг ичида бошқа функцияни бажара бошлаганди. 

Баъзи хатоларни пайқашга ақлим етгани учун уларни оммага кўрсатишни бошладим. Қанчалик уддаладим ёки йўқ, 1 йил ичида раҳбариятдан тортиб оддий ўйинчигача — барчани ўзим билан ҳисоблашишга мажбур қила олдим.

Журналистика орқали қиладиган даромадим жуда ҳам кичкина. Бу соҳада қолсам, ўзбек футболчилар ёки баъзи мураббийларнинг йиллик даромадини бир умр ишлаб ҳам топа олмаслигимни идрок қиламан. Аммо уларнинг барчасидан устунроқман.

Чунки мен халқ ёки давлат пуллари билан молиялаштириладиган ўзбек футболига катта пул топиш, бойиб кетиш учун кириб келмадим. Хусусий нашрдаги фаолиятим давомида ҳеч қачон бировдан рағбат кутмадим. Аксинча, унинг оз бўлса ҳам яхшиланиши учун қўлимдан келган ҳаммасини қилиб келяпман (шунчаки, яхши кўрганим учун).

Одам боласи 9 та мақтовни унутиб, 1 та танқидни эслаб қолаверар экан, душманлик қиладиганлар ортиб бораверади, начора. Лекин тўхтаб қолиш йўқ. Қандайдир кичкина одамчаларнинг жуссасидан каттароқ таҳдидларидан қўрқсам, бу йўлни танламас эдим. Шу туфайли барчангизга улкан сабр тилайман...

P.s. Бандасидан чўчимайман. Телефон рақамимни оммага тарқатиб, яқинларимнинг тинчини бузаётганлардан ҳеч қўрқмайман. Умид қиламанки, бугун эркак бўлишни эплолмаганлар ҳам қачондир катта йигитга айланишади. 

Муаллиф :
Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика