“Футболимиз келажаги” турнири. Хоразм вилояти босқичи ғолиблари аниқланди

Narzulla Saydullayev
8 июл 2014, 12:00
Хоразм вилоятининг Хонқа туманида Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида маҳаллаларнинг болалар жамоалари ўртасида уюштириб келинаётган “Футболимиз келажаги” анъанавий республика турнирининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Турнирнинг ғолиб ва совриндор жамоалари қуйидагича кўринишда жойлашишди.

9-10 ёшлилар гуруҳи.
1-ўрин. Урганч шаҳридаги 4-сон маҳалла.
2-ўрин. Хонқа туманидаги 11-сон маҳалла.
3-ўрин. Янгибозор туманидаги “Атақалъа” маҳалласи.

11-12 ёшлилар гуруҳи.
1-ўрин. Урганч шаҳридаги 13-сон маҳалла.
2-ўрин. Гурлан туманидаги 1-сон маҳалла.
3-ўрин. Хонқа  туманидаги 11-сон маҳалла.

13-14 ёшлилар гуруҳи.
1-ўрин. Урганч туманидаги Ҳамид Олимжон номли маҳалла.
2-ўрин. Урганч шаҳридаги 1-сон маҳалла
3-ўрин. Боғот туманидаги “Нафас бобо” маҳалласи.

Гуруҳлар ғолиблари минтақавий босқич ўйинларида “Футболимиз келажаги” республика турнирининг финал қисмига бериладиган йўлланмалар учун баҳс юритишади.


Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›