UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  19 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  15 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  7 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  30 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  5 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  65 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Футболимиз фидойиси хотирасига бағишланди Янгиликлар

Футболимиз фидойиси хотирасига бағишланди

Мамлакатимизда футбол ривожига улуш қўшган инсонлар кўплаб топилади.

Ўзбекистон халқ таълими аълочиси, республика тоифасидаги ҳакам Валерий Макагонов ана шундай ҳамюртларимиз сирасидан эди. 

Бу инсон ўтган асрнинг 80-90 йилларида Урганч шаҳридаги спорт мактабига раҳбарлик қилган. Раҳбарлик лавозимида ишлаши баробарида, ёш спортчиларни, жумладан, ёш футболчиларнинг маҳоратини ошириш, уларни  жисмонан соғлом тарзда вояга етказиш йўлида фидойилик кўрсатган. Қолаверса, футбол ҳаками сифатида ҳам элга танилганди. Бинобарин, В.Макагонов ўша дамлар собиқ иттифоқ биринчилигининг "Б" синфи, шунингдек, Ўзбекистон чемпионати доирасидаги учрашувларни моҳирлик билан бошқарган. Буни ёши улуғ "чарм тўп" ўйини ихлосмандлари яхши эслашади. Тақдир экан, футболимиз жонкуяри 1993 йили ёруғ оламни тарк этди.

Эндиликда Хоразм вилояти Спортни ривожлантириш бош бошқармасига қарашли Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Жамолиддин Абдуллаев томонидан Валерий Макагоновнинг ёрқин хотирасига бағишлаб мусобақа уюштириш анъанага айланган. Табиийки, жорий йил ҳам бундан мустасно бўлмади. Бу гал 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар устоз хотирасини ёд айлаб, яшил майдонда тўп тепишди.

Якуний натижаларга кўра, "Жуниор" жамоаси мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. "Олимпия"чилар иккинчи ўрин билан кифояланишган бўлса, "Бинокор" ва "Лочин" жамоалари учинчи ўриндан жой олишди.

Ғолиб ва совриндор жамоалар тегишли даражадаги диплом, медаль ва совғалар билан тақдирландилар. Шунингдек, турнирнинг энг яхшилари – Мақсад Очилов (дарвозабон, "Жуниор"), Бекжон Рўзимбоев (ҳимоячи, "Лочин"), Жавоҳир Қўшназаров (ярим ҳимоячи, "Бинокор"), Яхшимурод Адамов (ҳужумчи, "Олимпия") ва Миржалол Омонов (энг яхши футболчи, "Жуниор") ҳам ташкилотчилар эътиборидан четда қолмади.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Ўзбекистон спорт фахрийси

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика